Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Биласизми? Карим Бензема – жаҳон футболининг тирик афсонаси! News

Биласизми? Карим Бензема – жаҳон футболининг тирик афсонаси!

Бугун франциялик футбол юлдузи ҳақида гаплашамиз.

Карим Мостафа Бензема (1987 йилнинг 19 декабрида) Франциянинг Лион шаҳрида туғилган. У “Лион”да тарбия топиб, 17 ёшида асосий жамоа таркибига сафарбар қилинган. Фаолиятининг аввалида уни Давид Трезегега ўхшатишди, аммо бироз муддатдан сўнг Зинедин Зидан билан таққослана бошлади.


“Лион”даги ажойиб ўйинлари (148 ўйин – 66 гол, 28 асист) 2009 йилда “Сантьягу Бернабеу” эшикларини очганди. Ўшанда Мадрид суперклуби 22 ёшли форварднинг трансфери учун 35 млн евро сарфлади. “Реал”да ўйнай бошлагач, ҳужумчининг бўлажак Роналдо Луис Назариу бўлиши тахмин қилинганди. Албатта, Бензема бу ишончни оқлади. Келинг, унинг  “қаймоқранглилар” сафидаги статистикасига назар соламиз:

(ҳозирча) 501 ўйин, 241 гол, 133 самарали узатма.

Аммо унинг фаолиятида юзага келган бир муддатлик пасайиш, вазиятлардан сурункали равишда фойдалана олмаслиги натижасида Мадрид клубининг ашаддий мухлислари ҳам уни жамоада кўришни истамай қолган пайтлар бўлди. Мураббийлар штаби эса ҳамон Бенземага ишонч билдиришда давом этмоқда. Унинг голларидан кўра жамоавий ўйинда амалага оширадиган саъй ҳаракатлари футбол мутахассислари учун қадрлироқдир. Акс ҳолда, Арсен Венгер, Фабио Капелло, Карло Анчелотти ва Зинедин Зидан сингари футбол академиклари Бенземани жаҳоннинг энг кучли марказий ҳужумчиси сифатида эътироф этмас эди. 

Қўшимча қилмоқчиман: даврлар ўтиши билан унинг барча омадсиз ҳаракатлари унутилади. Эҳтимол, Серхио Рамос эсланмай қолиши мумкин, аммо Карим Бензема эмас.

Тасаввур қилинг: 2050 йил. “Реал” мухлиси ўз жамоаси тарихи  билан мақтанмоқчи. Ўшанда Рамос, Йерро, Фиго, Роналдо Назариу ёки Дэвид Бекхэмни тилга олмаслиги мумкин. Лекин таърифи келтирилганлар орасида Карим Бензема бўлади. У яқин  ўтмиш футболининг афсонаси сифатида, “қироллик клуби” тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири ва энг яхши асистент сифатида эсланади.

Бензема Роналдудан ўзиб кетди

ЕЧЛ тўпурарлари рейтингида эгаллаб турган ўрни рўкач қилиниб, у Шевченко, Ди Стефано, Дрогба, Пушкаш-у Дел Пьеролардан кучлироқ экани илова қилинса керак. 

Тўғрида, статистика шундан дарак беради. Бу маълумотлар эса тўқима эмас. 

Балки, йиллар ўтиб сиз ҳам “Шева бошқача эди”, “Роналдиньони соғиндим”, “Баджога ўхшаши бошқа туғилмайди” деганларидек, “Карим Бенземанинг майдондаги ҳаракатларини кўриб ақлдан озардинг”, “уни қаршисида энг зўр ҳимоячиларнинг ҳам оёғи қалтирарди” дерсиз.

Авваллари кўпчилик орасида бир фикр айланиб юрарди: “Бензема Роналду билан яхши тандем ҳосил қилгани учун сотилмади”. Йўқ, аслида, аксинча бўлган. Бензема Криштинунинг сотиб юборилишига йўл қўймаган экан.

Юқорида эътиборингизга ҳавола қилинган ҳазил аралаш битикларни тўғри қабул қиласиз деган умиддамиз. Сиз ҳам франциялик форвард ҳақида ўз фикрларингизни билдиринг.


Дарвоқе, футбол мавсуми бошлангач, унинг ўйинларидан максимал равишда завқ олишга урининг. Ахир, у ҳам тез орада (ўтмиш юлдузлари каби) фаолиятини якунлайди.

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика