Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  43 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  9 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Биласизми? Франция чемпионатида 43 ёшли футболчи ўйнаяпти News

Биласизми? Франция чемпионатида 43 ёшли футболчи ўйнаяпти

Тиббиёт ва технологияларнинг ривожланиши футболда ёш чегарасини юқорига кўтаряпти.

Тез орада 40 ёшга тўладиган Златан Ибрагимович кўрсатаётган ўйин даражаси, тўхташ нималигини билмаётган Роналду ва Месси, "Йокогама" билан шартномасини узайтирган 53 ёшли Кацуйоси Миура  ҳақида биласиз.

Бугун Франция чемпионатида тўп тепаётган энг қари футболчи ҳақида маълумот берамиз. Бу — "Монпелье" сардори Виторино Илтон ҳисобланади. У 1977 йилда Бразилия пойтахтида туғилган. "Шапекоэнсе" тарбияланувчиси Европага кўчиб ўтганига 19 йил бўлди. Дастлаб, Швейцария чемпионати, кейин Франция 1-лигасининг "Бастия" ва "Ланс" клубларида тўп тепган Илтон учун 2008 йилда "Марсель" раҳбарияти 5 млн евро тўлади. "Олимпик"даги 3 йиллик фаолиятидан кейин "Монпелье" таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилган Виторино ҳамон яшил майдонда жавлон урмоқда. У Франциянинг 2 карра чемпиони ҳисобланади.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 та ўйинда майдонга тушиб, умумий 727 дақиқа ҳаракатланган. Бразилиялик марказий ҳимоячининг "Монпелье" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Илтон ўтган йилнинг сентябрь ойида Лига 1 да майдонга тушган сўнгги 64 йилдаги энг кекса футболчига айланган эди. Агар томонлар ўртасидаги ҳамкорлик яна 6 ойга узайтирилса, бутун чемпионат тарихидаги рекорд янгиланиши мумкин.

Маълумот учун,  қариялар рўйхатининг 2-поғонасини "Марсель" дарвозабони Йоанн Пеле банд қилиб турибди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика