Б.Ҳакимов: «Бундай ўйинлар олий лигамизга фақатгина кўрк беради»
01 oct 2015 23:14
News
Б.Ҳакимов: «Бундай ўйинлар олий лигамизга фақатгина кўрк беради»
— Авваламбор барча мураббий ва устозларни бугунги Устозлар куни билан табриклайман. Ўйин кутилганидек жанговор руҳда кечди. Биз ўтган турда ўз уйимизда «Нефтчи»ни «қўйворганлик». Агар бугун дурранг ёкин мағлубиятга учраганимизда, олий лигада қолиш масаламиз анча оғирлашарди. Бугун мен ўз шогирдимга қарши кураш олиб бордим десам ҳато бўлмас. Давронга ҳам анча қийин. У иккинчи даврада жамоага қатор янги футболчилар олиб келиб, янгитдан жамоа тузди. Давралар оралиғида бундай ишларни амалга оширганлигига қарамай жамоани анча шакллантира олишга эришган. Лекин Даврон вақти келиб ўзини тўлиқ кўрсата олишига ишонаман. Ўйин тўғрисидаги фикрим битта — бугун бўлиб ўтгандек ўйинлар кўпайса Олий лигага кўрк беради. Ҳақиқий жанг, майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш.
— Сўнгги ўн йилликдаги Олий лигамизга эътибор қилсак, аутсайдерлар орасидаги кураш, турнир жадвалининг сўнгги пағонасидаги 5-6 жамоа, асосан иккинчи даврадан бошлаб бор кучи билан жонлана бошлайди. Мураббий сиафтида фикрингиз қандай? балки шу жамоалар биринчи даврадан шундай ўйин кўрсатишса…
— Биласизми, бунга асосий сабаб шу жамоаларнинг тайёргарликни ўз вақтида бошламаганликлари. Мисол қилиб айтадиган бўлсам: пахтага ўз вақтида озуқа бериб суғорилмаса у ҳам ўз вақтида ўсмайди. Шунинг учун мураббийларга ўз вақтида, вақтлироқ йиғинларни юқори даражада ўтказиш учун шароитлар яратилиши зарур. Асосий тайёргарликларни декаб ва январ ойларида олиб бориш зарур. Февралда эса, техник, тактик, тўп билан ишлаш бўйича тайёргарликлар олиб борилса яхши натижаларга эришиш мумкин.
Comments