Latest news

16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  31 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  6 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  2 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  24 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3

Бердиев: " Иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилмаган бўлса ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди" News

Бердиев: " Иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилмаган бўлса ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди"

Лига Кубоги 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" ўртасидаги баҳсдан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилмаган бўлса ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди. Захирада қолиб кетаётган шогирдларим кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишлари учун уларга имконият беришга қарор қилдим. Уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Фақат биргина пенальти билан боғлиқ бўлган вазиятни инобатга олмаса албатта. 

- Лига кубоги нима учун керак деб ўйлайсиз?

- Ўйин амалиёти учун бу албатта керак. Лекин, зич тақвим ўйинчиларни жисмоний толиқишига олиб келиши мумкин. Тақвимни тузишда мана шу жиҳатни ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун, кўряпмиз аксарият жамоалар ўз режасини бузмаслик учун иккинчи таркибини ўйнатмоқда.

- Сиз ўзиз Про лицензиясига ўқияпсиз. Сизни бошқа жамоаларда кўриш мумкинми, масалан хорижда...

- Айни вақтда "Насаф" жамоасидаги фаолиятим мени қониқтирмоқда ва клубга ёрдам бера олаётганимдан хурсандман. Қачонки, бу ерда ўз ёрдамим керак эмаслигини сезсам, бошқа клубоарга йўл олишим мумкин.

Бошқа футболчилар сотиб олмаслигимиз ҳам мумкин? Ҳа тўғри бу борада чуқур ўйланяпмиз. Ҳозирда агентларнинг иши жуда ҳам сифатсиз. Маза, бемаза ўйинчиларни таклиф қилаверишади. Шунинг учун, клуб раҳбарияти билан яхшилаб ўрганиб, кучайтириш керак бўлган чизиқларга футболчилар олиш эҳтимолимиз бор. Лекин, таваккалчиликка йўл қўймаймиз. 

Азиз Ғаниевни келажаги борасида фикрингиз...

Албатта Азизнинг салоҳияти юқори. У янада ўсади ва бунинг учун кучли чемпионатларга йўл олишини истардим. Шомурордов, Шукуров мисолида буни кўрмоқдамиз. Шунинг учун хорижга кетиши тарафдориман, - дейди Рўзиқул Бердиев.


Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика