Бензема ва Бэйл жароҳати туфайли алоҳида машғулот ўтказмоқда
06 aug 2021 20:46
News
Бензема ва Бэйл жароҳати туфайли алоҳида машғулот ўтказмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчилари Карим Бензема ва Гарет Бэйл тикланишда давом этмоқда.
Хабарларга кўра, футболчилар жароҳати туфайли бошқа футболчилардан алоҳида машғулотларни давом эттирмоқдалар.
Ферлан Менди ва Тони Кроос ҳам жароҳатидан тузалмоқда. Евро-2020 1/8 финалида жароҳат олган Эден Азар машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳда ўтказди, лекин у ҳали тўлиқ тайёр эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг биринчи турида "Реал" сафарда "Алавес"га қарши ўйнайди. Учрашув 15 август куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments