"Бенфика"да коронавирусга чалинган 18 нафар инсон бор
20 jan 2021 09:25
News
"Бенфика"да коронавирусга чалинган 18 нафар инсон бор
Португалиянинг "Бенфика" клуби жамоадаги коронавирус ҳақида хабар қилди.
Кубок ярим финали доирасидаги "Брага"га қарши ўйиндан бир кун олдин маълум бўлдики, COVID-19 билан касалланганлар орасида ўйинчилар, мураббийлар, клубнинг бошқа ходимлари, жумладан 71 ёшли президент Луиш Фелипе Виейра ҳам бор.
"Бургутлар" хабарида ёзилишича, улар ҳаракат борасида тез орада соғлиқни сақлаш департаменти билан маслаҳат олиб боришади. Жамоанинг кейинги икки ҳафтадаги барча ўйинлари бекор қилиниши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
Лиссабонликлар Примейрада 3-ўринда боришмоқда. Жамоани 18 февраль куни Европа Лигаси доирасидаги "Арсенал" (Лондон)га қарши ўйин кутиб турибди.
Link :
Source : slbenfica.pt
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments