Latest news

12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  17 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  31 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  18 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  11 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  30 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  1 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  45 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  4 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  15 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0

"Бенфика" — ўйинчиларни сотиш бўйича дунёдаги энг зўр жамоа. Улар қандай қилиб бунинг уддасидан чиқяпти? News

"Бенфика" — ўйинчиларни сотиш бўйича дунёдаги энг зўр жамоа. Улар қандай қилиб бунинг уддасидан чиқяпти?

Португалиянинг "трасферлар машинаси" ҳақида.

"Португалия футболчиларни тарбиялайди ва кучлироқ қилиб сотиши анъанага айланиб улгурган, — дейди "Бенфика" академияси директори Педру Миль-Хоменш ESPN нашрига берган интервьюсида. — Бизнинг лигамиз узоқ вақт юқори чўққида туролмайди. Бунинг учун қиммат теле ҳуқуқлар, клубларнинг катта бюджети ва топ-лигадаги ёш ўйинчиларни сотиб олиш учун молиявий куч керак. Академиядан бирор иқтидорли футболчи чиққандагина, клубларимиз қандайдир ютуққа эришиши мумкин. Бунга кўникиш керак".

Бу фикр "Бенфика" нима учун бутун Европа ва Жанубий Африканинг ёш футболчилари учун марказга айланганини қисқача тушунтириб беради.


Бўлажак юлдузлар кўпинча ўз тенгдошларига қараганда кучсизроқ бўлади. Улар ўз техникаси устида ишлаши учун муҳит яратиб берилади

"Бенфика" академиясида 470та бола бор. Улар 6 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларни қабул қилишади. "Бошқалар тан олмайдиган нарсаларни биз кўра оламиз. Муваффақиятимизнинг сири — катта футболда ким катта ютуқларга эриша олишини башорат қилиш, — дейди "Бенфика" академияси техник директори Родригу Магальеш.

Бу бироз такаббурликдек туюлар, аммо схеманинг моҳияти — кучли томонларни фарқлаш ва маълум бир ўйин тизими манфаатлари учун уларни йўқотмасликдадир.

"Кичик ёшдагилар гуруҳида натижага урғу берилмайди. Болалар ўйиндан завқланиши, ўзини эркин тута олиши, эҳтирос билан ўйнаши ва қийинчиликларни енгиб ўтиши керак", — дейди техник директор Педру Маркеш.

Ҳар бирида барча хусусиятларни ўз ичига олган индивидуал ривожланиш дастури бўлади — техникадан тортиб, овқатланиш тартибигача. Мураббий ва ўсмирлар уч ойлик режа тузиб оладилар — августдан октябргача, ноябрдан январгача, февралдан апрелгача. Олдиларга мақсад қўйиб, ўтган 12 ҳафта натижаларини муҳокама қилишади.

"Бернарду Силва 9 ёшдан 13 ёшигача ажойиб ўйинчи бўлган, лекин 14-16 ёшда тенгдошларига нисбатан анча ёмон ўйнаган, — дейди Магальеш. — Силва ёки Жоау Феликс очилиши учун фақат вақт керак эди. Улар жисмонан ортда бўлишига қарамай, ўйинни яхши тушунишади, қарор қабул қила олар ва техник томондан олдинда эдилар. Бизнинг вазифамиз — ана шундай ўйинчилар ривожланиши учун муҳит яратиб бериш. Чунки улар жисмонан тенгдошларига етиб олишганида, топ клубларга ўтиб кетишади".

Жисмонан кучсиз бўлган болалар техникасини такомиллаштириши ва атроф-муҳитга мослашиши учун ўзидан кичик бўлган болалар гуруҳида ўйнайдилар. Ёшига нисбатан бақувватроқ болалар эса ўзидан ёши катталар жамоасида тўп тепади. "Бенфика" ва Португалия терма жамоасининг бўлажак юлдузлари кўпинча "академия йўлининг" асосий қисмида қолганлардан кучсизроқ кўринади. "Сити" ҳимоя чизиғининг ҳозирги юлдузи Рубен Диаш билан ҳам худди шундай ҳолат бўлган.

"Рубен "Бенфика"га келганида, ўртамиёна ўйинчи эди, — давом этади Магальеш. — Техникаси ёмон эмас, лекин жуда яхши ҳам эмасди. У меҳнатсеварлиги билан муваффақият қозона олди. Диаш 11 ёшигача "Эштрела" сафида "Бенфика"га қарши қандай ўйнаганини кўрганман. Диаш майдонда худди генерал каби эди. Сафимизга уни етакчилиги ва шериклари билан гаплашиш қобилияти олиб келган".


13 ёшдан бошлаб "Бенфика" академияси ўйинчилари ҳафтасига етти соатни майдонда ўтказишади. 90-120 дақиқа давомида эса ўзларининг заиф томонлари устида ишлашади.


Ёш вингерларнинг машғулоти қандай ўтишини қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин:




Агар футболчилар жуда узоқ ўйласа ёки дангасалик қилса, тизим уларни жазолайди: майдонга бир вақтда иккита тўп ташланади. Агарда болалар астойдил меҳнат қилиб, яхши машғулот қилса, уларга чалқанча услубдаги зарбаларни машқ қилишга рухсат берилади. 

"Баъзи машғулотлар индивидуал, болалар дарҳол натижани кўришади ва аввалги машғулотлари билан уни солиштиришлари мумкин бўлади. Шунингдек, мураббий ва аналитикларнинг таҳлилини кўриб чиқишлари мумкин, — дейди Benfica Lab таҳлилчиси. — Биз бирор махсус машқларга боғланиб қолмаганмиз, ўзимиз қандайдир машқ ўйлаб топа оламиз. Бу билан болалар учун севимли бўлган интерактив машғулот ташкиллаштирилади".


Катталар футболига мослашиш осон кечиши учун 13 ёшгача ҳамма 4-3-3 тактикаси бўйича ўйнайди, кейин эса қолган схемалар бўйича ҳаракатланишади

"Ўйинчилардан максимал даражада фойда олиш учун, аввало, уларнинг ишончини қозона олишингиз керак, — дейди "These Football Times" нашрига берган интервьюсида "Бенфика" U-15 мураббийи Луис Насименту. — Улар нима қилаётгани ва нима учун қилаётганини тушунишлари лозим. Мен бу йигитлар билан болалигидан бери бирга ишлайман ва уларга қандай таъсир кўрсатишни биламан. Биз улар билан асосан индивидуал тарзда ишлаймиз. Фақатгина шу йўл орқали улар бошқалар олдида масъулиятни ҳис қиладиган ва жамоа учун ўзини қурбон қила оладиган шахсга айланишади".

13 ёшга қадар барча болакайлар 4-3-3 схемаси бўйича ҳаракатланади. Кейин эса катталар футболида мураббий талабларига тезроқ мослашиш учун турли ўйин моделларини ўрганишади.

"Биз уларда қарор қабул қилиш ва ўйинни кўра билиш қобилиятини шакллантира олишмиз керак", — дейди "Бенфика" U-19 мураббийи Луис Араужу "Goal.com" нашрига берган интервьюсида. — Уларга фақат бир схема бўйича ўйнашни ўргатиш нотўғри бўлади. Агар футболчи ўз клубини ўзгартирса ёки у тўп тепаётган жамоа бош мураббийи алмашса, улар шунчаки нима қилиш кераклигини билмай қолишади. Ўйлашимча, айнан шу сабабли ҳам Пеп Гвардиола академиямиз футболчиларини жуда яхши кўради. Шунинг учун, ёш футболчиларни турли футбол усулларини тушунадиган қилиб тарбиялаш зарур".

"Манчестер Сити"нинг 2020/21 чемпионлик ғалабасида клуб сафида "Бенфика" академиясининг 4та тарбияланувчиси бўлган: Рубен Диаш, Бернарду Силва, Жоау Канселу ва Эдерсон. Улардан иккитаси клуб тарихида энг қимматга сотилган ўйинчилар рўйхатида топ-3ликдан ўрин олган.


"Benfica Campus академияси 2006 йилда очилган ва бугунги кунгача клубга 500 миллион евро фойда олиб келди, — деганди 2021 йил февралида академия директори Хиль-Хоменш. — Ўртача йиллик бюджетимиз 10-12 миллион еврони ташкил этади. Демак, инвестициялар самара берди: битта академия қурилганидан бери унинг соф фойдаси тахминан 250 миллиондир".

Айнан ўйинчиларни тарбиялай олиш қобилияти "Бенфика"ни трансферлар бўйича дунёдаги энг самарали клуб қила олди.

Трансфер даромади (15 йил ичида 1,2 миллиард еврони ташкил қилди) — Европа бўйича энг юқори кўрсаткичда ("Челси" ва "Ювентус"да бироз камроқ). Хайрон бўлманг, бу ерда янги футболчиларни сотиб олишга ишлатилган маблағ борасида "Бенфика" ва бошқа жамоалар ўртасидаги фарқ жуда катта.  


"Бенфика" — футболчиларни энг яхши сотадиган клуб, лекин трансферларсиз ҳам пул топишни энди ўрганмоқда...

"Бенфика" футболчиларни тарбиялаш клуб сиёсатининг муҳим бўлаги эканлигини яширмайди – трансферларсиз клуб бюджети анча камроқ бўларди. У қадар катта бўлмаган Португалия (аҳолиси – 10 млн инсон) ҳеч қачон иқтисодий томондан Германия ёки Буюк Британиядан кучлироқ бўлиб кета олмайди, Португалия чемпионати эса ҳеч қачон А Серия ёки Ла Лига каби маблағ топа олмайди.

"Топ-5"нинг кўплаб клублари телеҳуқуқларнинг ўзидан шунчалик яхши пул топишадики, бошқа даромад манбааларини излаб ҳам ўтиришмайди. АПЛ"нинг охирги клуби медиаҳуқуқлардан биздан кўра уч баробар кўпроқ топади, Ла Лиганинг охирги жамоаси эса – худди шунча фойда кўради, – таъкидлайди "Бенфика" ижрочи директори Домингуш Соареш де Оливейра. – Бозордаги вазият шундай, биз эса бошқа йўлларни излашга мажбурмиз.


Бизга нотўғри давлатдаги тўғри клуб деб қарашади. Португалия ҳақида ҳеч қандай ёмон гап айта олмайман – шунчаки бу ер у қадар катта бўлмаган давлат. Албатта, биз ўзимизнинг ривожланиш стратегиямизни Англия ёки Испанияда қўллаганимизда, натижалар шунчаки фантастик даражада бўлишини яхши биламиз".

"Бенфика" Португалия чемпионатининг бошқа клубларидан алоҳида "кун кўради". 2013 йил клуб ўз ўйинлари телеҳуқуқларини умумий пакетда сотишдан бош тортган ва ўзининг алоҳида телеканалини очган.

Албатта фақатгина асосий таркиб ва ёшлар таркиби ўйинларини кўриш учун энг ашаддий мухлисларгина пул тўлашга рози бўларди. Шунинг учун трансляциялар бошланган илк мавсумдаёқ (2013/14) клуб каналида волейбол, гандбол, баскетбол, Греция, Бразилия чемпионатлари учрашувлари, МЛС ва АПЛ ўйинлари намойиш қилинарди.

2013/14-йилги мавсум охирига келиб биз 300 мингдан зиёд обуначига эга бўлдик (10 евродан) ва тахминан 28 миллион евро ишладик. 2016 йилга келиб медиадан келаётган даромад иккибаробарга ошди.

"Авваллари бизга телеҳуқуқлар учун бор йўғи 7,5 миллион евро тўлашарди, энди эса биз 40 млн топяпмиз. Демак, аслида бизга кўпроқ маблағ тўлашлари керак бўлган", – дейди Домингуш Соареш де Оливейра.

2020 йил январь ойида "Бенфика" клубнинг OTT-платформаси Benfica Play"ни ишга туширди. Унга ойига 2-3 евро эвазига обуна бўлиш мумкин, тўловни эса криптовалютада ҳам қабул қилиш йўлга қўйилган.

"Келажакда контент даромаднинг энг муҳим драйверига айланади, – деганди Benfica TV ҳақида де Оливейра. – Мухлис ва томошабинлар янги, қизиқарли нимадир кутишади. Ҳамда уникал контент учун улар маълум миқдорда пул тўлашга тайёрлар".

Бу иш улкан фойда келтирмаслиги мумкин, аммо бироз бўлсада трансферларга қарамликдан ҳалос этади – чиндан.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика