Latest news

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  4 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  12 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  23 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Белоус: "Жалолиддинов трансферининг тарихи биллурдай тоза, шубҳа-гумонга ҳожат йўқ!" News

Белоус: "Жалолиддинов трансферининг тарихи биллурдай тоза, шубҳа-гумонга ҳожат йўқ!"

Хабарингиз бор, Москванинг "Локомотив" клуби таркибига қўшилган ҳамюртимиз атрофида шов-шувли хабарлар айланмоқда.

15 август куни сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев Жасур Жалолиддиновнинг трансфер ҳужжати қидирилаётганини оммага маълум қилган эди. Бугун эса ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ташкилот Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилгани тўғрисида хабар қилди.

Ўз-ўзидан бу хабарлар рус матбуотининг ҳам диққатини жалб этмай қолмади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "РИА Новости" журналисти Сергей Фукс Жасурнинг агенти Юрий Белоусга мурожаат қилган. 

"Бу трансфер тарихи жуда тоза, ҳеч қандай шубҳа-гумонга ҳожат йўқ. Билишимча, "Бунёдкор"да раҳбариятида бош директор алмашган. Трансфер ҳужжатларини уларнинг ўзлари излайверишсин. Улар нимадир қилиши керак бўлса, ҳужжатларни "Локомотив"дан сўрашлари ҳам мумкин.

Жасур "Локомотив"га эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Қарор қабул қилинди, уни эркин агент сифатида қўйиб юборишди. Ўз навбатида, "Бунёдкор" Жасурни қўйиб юбориши учун олишни истаётган маблағни ҳам кўрсатди. Бу суммани футболчининг ўзи ёки учинчи томон ҳам тўлаши мумкин эди. "Бунёдкор" ўзи талаб қилган маблағни тўлиқ олган. Шунингдек, қўшимчасига ФИФА устави бўйича футболчини тарбиялагани учун товон пули ҳам олди. Бу ҳам яхши сумма. Тошкент клубида ҳеч қандай эътироз йўқ. Пулни Россия премьер-лигасининг энг яхши клубларидан бири тўлаган. Жалолиддиновнинг ҳам келажаги порлоқ", - деди ҳамюртимизнинг агенти Юрий Белоус журналистнинг саволларига жавобан.

Маълумот учун, Жасур "Бунёдкор" таркибида жами 32 учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 3 та гол ёздириб қўйган. У йил бошида ўтказилган Беларус термасига қарши ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги дебютини нишонлаган эди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика