Latest news

20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  0 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  1 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  12 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул" News

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Олимпик"(2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу ғалаба аввало мухлисларники, бутун Янгиер ва Сирдарё вилоятиники, деб ўйлайман. Кучли рақиб билан муносиб ўйнаб ғалаба қозондик. Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Икки жамоада ҳам ўзига яраша вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол уришимиз мумкин эди. Биласиз, "Олимпик" яхши кўзга кўринган йигитлардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Уларнинг ўйин услубини ўрганиб назарий машғулотларда йигитларга тушунтиргандик. Рақиб футболчиси қизил карточка олганидан сўнг ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Тажрибали футболчиларнинг вазиятлардан фойдалана олгани ўз сўзини айтди. Ёзги трансферлар ойнасида тажрибали футболчилар ўрнига ёш келажаги бор ижрочиларни олдик. Бундан мақсад жамоани ёшартирган ҳолда кейинги мавсумга тайёрлаш",- дейди Бекзод Қодирқулов.

- Жамоани Абдумалик Абдуллаев каби тажрибали футболчилар қаторида легионерлар ҳам тарк этди. Бу молиявий ҳолат билан боғлиқми? Ёки жамоани ёшартириш учунми?
- Жамоада молиявий томондан ҳаммаси яхши. Клуб президенти ҳар томонлама таъминлаб турибди. Мақсад жамоани ёшартириш эди. Биринчи ўйиндан янги келган футболчилар ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- Давралар оралиғидаги трансферлардан ўзингиз қониқдингизми?
- Трансферлардан юз фоиз қониқа олмадим. Биз таклиф қилган икки нафар футболчи турли сабабларга кўра кела олмади. Лекин уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

- Азамат Абдураимовнинг истеъфоси тез юз берди.Бу нима билан боғлиқ?
- Ушбу саволни клуб раҳбариятига берсангиз маъқул бўларди.

- Иккинчи голни урган Фахриддин Алимов "Динамо"дан сотиб олиндими ёки ижарага?
- Фахриддин Алимов ижарага олинди. Агар йилни охиригача бизда яхши таассурот қолдира олса, кейинги йилга ҳам шартнома қилиш кўзда тутилган.


Yangiyer

Sheroz Jalolov - 19', Fahriddin Alimov - 83'

PRO liga. Round 14

04/08/2021, 17:30

0
:
2
Finished

Olympic

45'
90'
19'  Sheroz Jalolov
50'  Bekzod Tolibjonov
65'  Sheroz Jalolov (Tulkin Ergashev)
79'  Doston Melikuziyev (Fahriddin Alimov)
79'  Mpako Etame Jerom (Muhammadqodir Rahimberganov)
83'  Fahriddin Alimov
90'  Yodgor Nazarov (Shoxzamon Xayrullayev)
90'  Oybek Ahmatov (Khurshid Asqaraliev)
26'  Shahzod Toirov
46'  Shoxjahon Sultonmurodov (Mukhammadali Giyasov)
46'  Talgat Nigmatullin (Eldor Begimov)
61'  Bektemir Abdumannonov (Alisher Odilov)
61'  Otabek Juraqoziyev (Farruh Muxtorov)
77'  Behzod Shamsiyev (Lyubomir Bondarenko)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика