Latest news

01:22Эрик тен Хаг: "Биз жамоани қайта қуряпмиз"  2 00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  2 00:22Эсанов тўп тепадиган "Акрон" машҳур ҳужумчини трансфер қилди  2 23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  2 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  2 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  1 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  12 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  1 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  4 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   2 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  9

Бэйлнинг издошлари (фото+видео) News

Бэйлнинг издошлари (фото+видео)

“Реал Мадрид” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ва “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган Вильфрид Заани нима боғлаб туради?
Йўқ, бу “Заковат” телеўйини ёки БМЛнинг навбатдаги сони эмас. Шунинг учун жавобни сиздан талаб қилиб ўтирмайман ва ўзим айтақоламан. Улар ўз вақтида Англия қуйи футбол лигаларида фаолият юритаётган энг яхши ёш футболчига бериладиган The Football League Awards совринига эга чиқишган.



Англия қуйи лигаларида ҳам Премьер-лига даражасидаги жамоалар, Премьер-лига даражасидаги футболчилар талайгина. Айниқса истеъдодли ёшлар кўплаб топилади. Ана шундай маҳоратли ёш футболчиларни тақдирлаш учун инглизлар мана шу маросимни ўтказишади.

Бир неча кун илгари The Football League Awards 2014 ғолиблигига номзод футболчиларни маълум қилди. Ғолиб номи 16 март куни эълон қилинадиган маросим олдидан сизларни ушбу номзодлар билан таништириб ўтамиз.

Яхшилаб эслаб қолинг. Балки улардан бири янги Бэйл бўлиб, жаҳоннинг энг машхур футболчиларидан бирига айланар. Ким билсин?

Уилл Хьюз («Дерби Каунти»)



Инглиз футболидаги энг кўп муҳокама қилинаётган ёш футболчилардан бири бўлиб турган ушбу йигит сўнгги икки мавсум давомида “Дерби”нинг ажралмас бир бўлагига айланишга улгурди. Ҳайратланарли жойи шундаки, у эндигина 19 ёшга кирди. Ҳозирги пайтда ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир инглиз клуби ушбу футболчи ҳақидаги маълумотларни йиғиб қўйгани аниқ.

Уилл юқори техникага эга, қарор қабул қилишда ўта жасур ва ҳужумни керакли йўналишда ривожлантира оладиган йигит. Чемпионшип доирасидаги 31 ўйинда у 51та кесувчи пас бериб, ҳужумлар самарали якунланишга сабабчи бўлган. Катта эҳтимолки, шу ёздаёқ бу футболчи учун Англиянинг гранд клублари кукрашни бошлаб юборишади.

У ҳақида “Ливерпуль” собиқ ҳимоячиси Жейми Каррегер шундай дейди: “Уилл Хьюзнинг обрўси ҳафтадан ҳафтага ошиб боряпти. Униинг майдонда ўзини тутиши, тўп билан қандай муомала қилиши,  унинг қандай ёрқин келажак кутаётганини билдириб турибди”.


 

Лиэм Мур («Лестер Сити»)



Лафборо шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда таваллуд топган Мур ўз орзуларини рўёбида яшаяпти, десак хато бўлмайди. У болалигидан мухлислик қиладиган клуб шарафини ҳимоя қилмоқда ва бу ишни жуда муваффақиятли амалга оширяпти.

Ўтган мавсум аввалида “МЮ” собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон уни “қизил иблислар” таркибига қўшиб олишга уринганди. Бироқ “Лестер” мураббийи футболчини қўйиб юбормади. 21 ёшли футболчининг ўйинидаги ўсиш яққол кўзга ташланиб турибди. У жуда катта темп билан қисқа вақтда клуб асосий таркибидан муқим ўрин эгаллади.

Шунингдек, Лиэм Англия ёшлар терма жамоаси (U21)  аъзоси ҳам ҳисобланади. 2013 йил сентябрида у Футбол Лигасидаги ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди. Унинг бошқа жамоага ўтиш-ўтмаслигидан қатъий назар ушбу футболчининг ўйинларини келаси мавсумда премьер-лига доирасида кузатиб бориш имконига эга бўлишимиз катта эҳтимол. Чунки "Лестер" элита йўлланмасини деярли ҳал қилиб қўйди.

«Лестер Сити» бош мураббийи Найджел Пирсон у ҳақида: Бу мавсумда у жуда яхши ўйин намойиш этяпти. Унга имкон берилди ва ушбу тақдим этилган имкониятдан ажойиб тарзда фойдаланди. Мавсум олдидан кўпчилик уни жамоа таркибига киришиб кета олмайди деб ўйлаганди. Мур ҳали жуда ёш ва шунинг учун Уэс Моргандек тажрибали футболчи билан бир жамоада ўйнаётгани унинг бахти. Бу эса Мурнинг янада жадаллик билан ўсишига туртки бўлади.




Алекс Притчард («Суиндон Таун»)




Узоқ муддатга “Суиндон Таун” клубига “Тоттенхэм” томонидан ижарага берилган ҳужумкор ярим ҳимоячи Притчард, нима учун унинг нархини “шпорлар” бу қадар юқори баҳолаганини намойиш этиб бермоқда. У “Суиндон”нинг ҳужкмларини ташкил этишдаги муҳим бўлак ҳисобланади.

У ҳужумчиларни доимий равишда ўз вақтида берилган кесувчи паслари билан таминлаб туради. Шу билан бирга ўзи ҳам гол уришни ёқтиради. Ушбу мавсумда шу пайтга қадар 7та голга муаллифллик қилгани ҳам ярим ҳимоячи ажойиб формада эканини  кўрсатиб турибди.

Яқинда 20 ёшга тўлганига қарамай, у ўз клубининг энг асосий футболчиларидан биридир. Шунингдек, Англия ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

«Суиндон Таун» бош мураббийи Марк Купер у ҳақида: Техник нуқтаи назардан Притчард ажойиб футболчи. У кичкинагина бўлишига қарамай, жуда чаққон ва тезкор. Рақиблар унга яқинлашишдан чўчийдилар. Ўзи эса гавдаси тузилишидан унумли фойдаланиб, рақиблар орасидан ёриб ўтиб кета олади.



Ушбу футболчиларнинг ҳар бири энг яхши деб топилишга лойиқ. Қай бири тенгсиз деб топилишини эса 16 март куни билиб оламиз.

Қуйида эса аввалги йилларда инглиз қуйи футбол лигаларида энг яхши ёш футболчилари рўйхатни келтириб ўтамиз.

•   2006: Дэвид Ньюджент («Престон Норт Энд»)
•   2007: Гарет Бэйл («Саутгемптон»)
•   2008: Майкл Кайтли («Вулверхэмптон Уондерерс»)
•   2009: Фабиан Дельф («Лидс Юнайтед»)
•   2010: Натаниэль Клайн («Кристал Пэлас»)
•   2011: Коннор Уикхем («Ипсвич Таун»)
•   2012: Вильфрид Заха («Кристал Пэлас»)
•   2013: Томас Инс («Блэкпул»)
  
sports.ru сайти асосида Аброр Қодиров тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика