Latest news

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  3 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

Бахтиёр Сатторов - 1:6 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Менга бундай ҳимоячилар керак эмас. Улар билан хайрлашаман" News

Бахтиёр Сатторов - 1:6 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Менга бундай ҳимоячилар керак эмас. Улар билан хайрлашаман"

Ўзбекистон Про-лигаси 17-тури доирасида "Нурафшон" - "Шердор" (6:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Бахтиёр Сатторов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Йигитлар ўйиндан олдин ҳаёлан рақибни мағлубиятга учратиб бўлганди. “Нурафшон“ жуда ҳам яхши шаклланган жамоа. Биринчи даврада улар қандай жамоа эканлигини кўрсатганди. Футболчиларим ўйиндан олдин рақибнинг кучини тўғри ҳисобга олмагани учун жазоланди. “Нурафшон“ни ғалаба билан табриклайман.

- 6 гол ўтказиб юборган дарвозабон ва ҳимоячиларнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Дарвозабонимиз ҳали ёш, у 2000 йилда туғилган. Бундай муҳим ўйиндаги ўтказилган голларда унинг хатоларини кўрмадим. Бундаги асосий эътирозим ҳимоячиларга қаратилган. Бундай ҳимоячилар менга кераги йўқ, улар билан хайрлашамиз. Ёшларни ўйнатамиз ва захирадаги футболчиларни туширамиз.

- Ўзбекистон Кубоги доирасида “Локомотив“га қарши баҳснинг тахминан 20-дақиқалари ўтиб бораётган бир вақтда бир ҳимоячингиз дарвозабонга қараб “Секинроқ ўйинни бошла, мен чарчадим“, деди. Жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати шунчалик ёмонми?
- Жамоанинг жисмоний ҳолати яхши даражада. Биз ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларидан буён йиғинларда қатнашяпмиз. Про-лигада ўйнашимиз ҳам номаълум бўлиб турган бир вақтда биз ҳар куни 1 маҳалдан машғулотлар олиб бориб, жисмоний ҳолатимизни яхшилаётгандик. Сиз ўша футболчини исмини айтмаган бўлсангиз ҳам мен бу кимлигини биламан. У футболчимиз “ўз жойига етиб келган“. У тажрибали, маҳоратли, ёшларга дарс бера олади, деб ўйлагандик. Бироқ у ишончни оқлай олмади. Жамоамиз самарқандлик ёшлардан ташкил топган. Биз Самарқанд футболи учун ёшларни тайёрлаб беришда янада кўпроқ ишлашда давом этамиз. Бугунги мағлубиятнинг видеолавҳаларини томоша қилиб, бундан ҳулоса қилиб оламиз.

- Трансферлар ойнаси очилди. Таркибнинг тахминан неча фоизи ўзгаради?
- Аниқ айтаман, 10 футболчининг жамоадан кетиши аниқ. Камида 10 нафар янги футболчини ўзимизга жалб қиламиз. Кетадиганларнинг сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика