Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бекободга бир очко учун келгандик. Диёр Мирзабоевнинг муаммосидан хабарим йўқ"
30 sep 2020 19:52
News
Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бекободга бир очко учун келгандик. Диёр Мирзабоевнинг муаммосидан хабарим йўқ"
"Металлург" ажойиб жамоа. Андрей Шипилов билан анчадан буён танишмиз, бирга ўйнаганмиз. Рақибдан хавфсирайдиган жиҳатларимиз бор эди. Бугун бир очко учун келгандик, мақсадимизга етдик. Ўйлашимча чиройли ўйин бўлди, - дейди Ҳамидуллаев.
- Яқинда жамоани легионерлар тарк этди. Шундан кейин жамоа ўтган тур ғалаба қозонди, бугун сафарда ғалабага тенг дуранг қайд этилди. Барчасига легионерлар "айбдормиди"?
- Бир томондан ҳа. Бошқа томондан мен жамоани қабул қилиб олганимдан кейин футболчилар жисмонан жуда ёмон ҳолатда эканлигини кўрдим. Бир йўналишни танлаб олдик ва машғулотларда барча йигитлар бор кучи билан ишлашмоқда. Маҳаллий футболчилар билан бирга ҳам натижа қилса бўлар экан.
- Эшитишимизга қараганда жамоани тарк этган мураббий Диёр Мирзабоев маошларини ололмагани учун ЎФАга арз қилган экан. Бу қанчалик рост?
- Тўғриси бу ҳақда сиздан эшитаяпман. Мени ишим футболчиларни шуғуллантириш, бу саволни бошқа одамга берсангиз тўғри бўларди.
- Жамоага эронлик мураббий келиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бу миш-мишми?
- Бу фақат миш-миш. Бу нарсани ҳам сиздан эшитдим.
- Жамоанинг молиявий аҳволи яхшиландими?
- Албатта яхшиланди. Янги раҳбарият жамоани 3 ойлик қарзлари билан бирга олган. Иккита ойлик берилди, ўтган турдаги ғалаба учун мукофот пулларини олиб бўлдик. Ҳозир молиявий муаммо йўқ.
Comments