Latest news

01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  0 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинлари бир саҳифада  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  0 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4

Бахтиёр Бобоев: "Янги мавсумгача жамоада хорижлик мураббий иш бошлаши мумкин" News

Бахтиёр Бобоев: "Янги мавсумгача жамоада хорижлик мураббий иш бошлаши мумкин"

"Насаф" - "Бунёдкор" (0:0) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" раҳбари Бахтиёр Бобоев иштирок этди.


"Бугунги ўйиндан қониқдим. Бироқ ҳисоб менга маъқул бўлмади. Йигитларнинг кўрсатган ўйинлари яхши даражада бўлди. Умуман бугун стадионга келган мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Жамоаларда якуний зарбани беришда муаммолар кўзга ташланди. Масалан бизда Сато Минори, Виктор Карпенкода гол уриш учун яхши имконият пайдо бўлганди. Бироқ ўша вазиятларда ҳужумни самаралари якунлай олмадик. "Насаф"да чарчоқ аломатлари сезилди. Улар бугун финалда кўрсатган ўйинларидан фарқли равишда бошқача ўйин кўрсатишди. Мен кейинги мавсумда жамоани бошқармайман. Мен мураббий эмасман. Биз номзодларни кўриб, уларни ўрганиб чиқмоқдамиз. Янги мураббий чет элдан ҳам бўлиши мумкин. Ҳозирча учтага яқин хорижий мутахассислар билан музокара олиб бордик. Улар ўйлаб олиш учун вақт сўрашган. Шу боисдан айнан ким эканлигини ошкор қилмоқчи эмасман. Шунингдек, ўзимиздаги мураббийларнинг ҳам номзодларини ўрганиб чиқмоқдамиз. Янги мавсумгача "Бунёдкор"да янги бош мураббий иш бошлаши аниқ ", - деди Бахтиёр Бобоев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика