Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Бахтиёр Бобоев: Тарбияланувчиларимиздан фахрланамиз News

Бахтиёр Бобоев: Тарбияланувчиларимиздан фахрланамиз

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, клубимиз ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовнинг Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритди.

Эътиборлиси, якуний учлик рўйхатидан “Бунёдкор” вакиллари жой олишган эди. ОФКнинг бундай юксак эътирофидан кейин “Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринининг якуний учлик рўйхатидан “Бунёдкор” ФК вакиллари жой олганларидан фахрландик. ОФК энг яхши ёш футболчи деб Достонбек Ҳамдамовни топди. Ишонинг, Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев ҳам бу каби эътирофга муносиб ва лойиқ эдилар. Агар менга имконият берилиб, рўйхатни кенгайтириш имкони бўлганида Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов ва Отабек Шукуровни ҳам қўшган бўлардим. Шунингдек, Хуршид Ғиёсов ва Миржамол Қосимов ва бошқалар ҳам улардан асло кам эмас.

Клуб янги ташкил этилган йиллари ривожланиш дастури ишлаб чиқилганди. Айнан ушбу дастурга мувофиқ, дастлабки мавсумларда кучли футболчилар жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди. Ўзимизнинг тарбияланувчиларимизга эга бўлиш учун ўша пайтларда машаққитли ишлар олиб борилган. Бу жараённи назорат қилишга “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчилар жалб этилган эди. Мисол тариқасида, Сергей Лушчан, Олег Беляков ва бошқаларни келтиришим мумкин. Селекция ишлари жуда юқори савияда ташкил этилган эди. Биз нафақат тошкентлик, балки вилоятлардан бўлган болаларни ҳам кузатиб борган эдик. Кеча Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилган Достонбек Ҳамдамов айнан шу ёшлардан бири эди. Уни бизга отаси олиб келганди. Достонбек, футбол мактабимизда бир неча йил мобайнида Сергей Лушчан ва Мухиддин Ортиқов қўл остида шуғулланди. У барчасини босқичма-босқич босиб ўтяпти – ўсмирлар термасида, биринчи лигада, ёшлар лигасида ўйнади. Икки йилдан буён эса асосий таркиб футболчисига айланди. Олимпия терма жамоамизга чақирилмоқда. Шунингдек, секин-аста миллий терма жамоага ҳам жалб этила бошлади.

Ортда қолаётган мавсумда “Бунёдкор”нинг асосий таркибида бир неча тарбияланувчиларимиз ҳаракат қилишди. Орттирилган тажриба, футболчиларимизга Янги Зеландияда ўтган жаҳон чемпионатида асқотди ва улар турнирда муносиб иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг эътибори натижасида ажойиб шароитларга эга бўлган футбол мактаби яратилди. Футбол мактабимизнинг турли ёшдаги жамоалари нафақат ички мусобақаларда, балки халқаро турнирларда ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва бошқа терма жамоаларига “бунёдкор” футбол мактабининг жуда кўплаб тарбияланувчилари таклиф этилмоқда. Яқинда олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика мусобақасида 1999 йилда таваллуд топган футболчилари ғолиб чиқишди. Қолаверса, Тошкент шаҳар биринчилигида ҳозирча 2та жамоамиз биринчи ўринни нақд қилиб бўлишди. Яна бошқа жамоаларимиз турнирни биринчи ўринда якунлашга жуда яқин туришибди. Шундай экан, биз келажагимизни ишонч билан барпо этяпмиз, деб бемалол айта оламан.

Достонбек Ҳамдамовни ва уни шу даражага етишишида ўз ҳиссаларини қўшган барча инсонларга раҳмат айтаман ва уларни табриклайман. Унинг ушбу муваффақиятидан кейин Ўзбек футболининг бошқа вакиллари ҳам бу каби юксак эътирофга эришишига тилакдошман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика