Latest news

21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  2 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  7 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  14 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  7

Бахтиёр Бобоев: "Бунёдкор"нинг ёрқин ғалабаларига Қосимов жуда катта ҳисса қўшган" News

Бахтиёр Бобоев: "Бунёдкор"нинг ёрқин ғалабаларига Қосимов жуда катта ҳисса қўшган"

"Бунёдкор" клуби бош директори Бахтиёр Бобоев сайтимиз ходимига бир қатор мавзулар бўйича интервью берди.


“Бунёдкор”нинг 2016 йилги натижалари ҳақида

Ўтган мавсумда жамоамиз кўрсатган натижаларни қониқарли дейиш мумкин.

Олий лигада чемпионат охирига қадар олтин медалларга даъвогарлар сафида бордик. Фақатгина чемпион ҳамда кубок эгаси бўлган “Локомотив” биздан устунлик қилди. Сўнгги уч йилда чемпионликдан бенасиб қолганимизни инқироз демаган бўлардим. Клубимиз стратегияси ўзгарди. Ўз футбол мактабимиз самарали ишлагани боис асосий таркибга тажрибали ўйинчиларни четдан чақирмасликка алоҳида эътибор қаратдик. Ёш юлдузларимиз катталар футболига кўникиб боришмоқда. Жорий мавсумда орттирилган тажриба янги ғалабалар пойдевори бўлиб хизмат қилади деган умидамиз.

Миржалол Қосимовнинг жамоага қайтиши борасида миш-мишлар ҳақида

Миржалол Қосимов “Бунёдкор” футбол клуби қад ростлаши ва ёрқин ғалабаларни қўлга киритишига жуда катта ҳисса қўшган мутахассис. Клубимизни миллий терма жамоа билан ишлаётгани боис тарк этганди. Биз  Миржалол Қўшоқович билан доимо дўстона алоқадамиз. Таъбир жоиз бўлса, бир оила вакилларидекмиз. Ҳозирги кунда “Бунёдкор” жамоасида ишлаётган мураббийлар штаби фаолиятини давом эттирмоқда. Лекин бу соҳанинг ўзига хос қонун-қоидалари мавжуд. Натижа қаноатлантирмай қўйса, аввало, айнан мураббийлар алмаштирилади.


Сергей Лушчан ҳақида

Сергей Лушчан клубимиз футбол мактабида самарали фаолият олиб боргани барчага яхши маълум. Шу боисдан унга асосий таркибда ишлаш таклиф этилган. Футбол сир-асрорларини айнан ундан ўрганган бир гуруҳ шогирдлари бугунги кунда клубимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Машғулотларни олиб боришга ижодий ёндашади. Рақибни синчковлик билан ўрганишга катта эътибор қаратади. Тасарруфидаги таркиб билан қайд этган натижалари ёмон эмас. У ҳам ёш футболчиларимиз билан бир қаторда катта футбол ҳавосига мослашди. Демак, келгуси мавсумда биз янада яхшироқ натижа кутишга ва талаб қилишга ҳақлимиз.

Легионерлар ҳақида

Ўтган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган барча легионерлар билан хайрлашдик. Афсуски, Александар Алемпиевич ва Минори Сато барқарор ўйин намойиш эта олишмади. Юксак савиядаги ўйин кўрсатадиган легионерларнинг нархи ҳам жуда баланд. Ҳозирги пайтда клубимизнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда суперфутболчиларни таклиф эта олмаймиз. Лекин тажрибали, ўз ишига профессионалларча ёндашувчи, ёшларимизга ўрнак бўлишга қодир легионерлар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.


Элдор Шомуродов трансфери ҳақида

2016 йилги мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган ҳамда миллий терма жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган ҳужумчимиз янги мавсумга ҳозирликни “Бунёдкор” таркибида бошлади. Таътил пайтида Москвага боргани – унинг шахсий иши. Лекин клубимиз билан шартномаси мавжуд. Шу боисдан бошқа бирор клуб билан музокаралар олиб боришга ҳақи йўқ. Биз нафақат Элдор, балки бошқа барча ёш футболчиларимиз янги юксакроқ савияга чиқиши тарафдоримиз. Агар ҳаммамиз учун манфаатли таклиф пайдо бўлса, Шомуродовнинг кучли чемпионатда иштирок этувчи клубга ўтишига қаршилик қилмаймиз. Шу ўринда Элдор Шомуродов айнан бизнинг жамоамиз таркибида  ўсишга эришгани, тажриба орттириб, чет эллик мутахассислар эътиборига тушганини ҳам унутмаслик даркор. Элдорнинг салоҳиятини инобатга олган ҳолда музокара олиб боришга тайёрмиз. Менга қолса, Шомуродов Европанинг футболи тараққий топган жамоасига ўтгани мақсадга мувофиқ. Ҳозирча “Бунёдкор” клубига ҳеч бир жамоа трансфер борасида расман таклиф билан чиққанича йўқ. Ёдингизда бўлса, биз Сардор Рашидовга харидорлар орасидан унинг ўзи танлаган “Ал Жаиш” клубига розилик берганмиз.


Янги мавсумга тайёргарлик ҳақида

Таътилдан сўнг жамоамиз аъзолари 15 декабрдан машғулотларга қайтишди. Янги йилга қадар тайёргарлик Тошкентда олиб борилади. Байрамдан кейин дастлабки хорижий йиғинни ўтказиш учун икки ҳафтага Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига бориш режалаштирилган. Уйга қайтиб, 10 кун мобайнида Тошкентда шуғулланамиз. 30 январдан эътиборан бир ҳафта мобайнида яна Дубайда бўламиз. Осиё чемпионлар лигаси саралаш учрашуви арафасида Доҳага ташриф буюриб, 7 февраль куни маҳаллий “Ал Жаиш” билан баҳс олиб борамиз. Жамоамиз аъзоларининг аксарияти таркибда қолади. Шунингдек, ёшлар лигасида зафар қучганларнинг 60 фоизи ҳозир асосий таркиб билан шуғулланмоқда. Ижарада ўйнаган йигитларимиз клубимизга қайтишди. Ўзини ижобий томондан кўрсата олганлар нуфузли мусобақаларда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлишади. Ўз навбатида, айрим футболчиларимизни етарли ҳажмда ўйин амалиётига эга бўлишлари учун бошқа клубларга ижарага беришимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. “Бунёдкор” яқинлашиб келаётган янги 2017 йилда мухлисларни қувонтирадиган натижалар кўрсатиши учун барча имкониятларимизни сафарбар этамиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика