Latest news

21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  0 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1

Бахтиёр Ашурматов: "Мавсум бошидаёқ "Навбаҳор"ни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Мавсум бошидаёқ "Навбаҳор"ни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди"

Бугун 2016 йилги олий лига баҳсларига ташланган қуръа маросимидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун ўтган йилги мавсум якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Камчиликларни йўқотиш борасида керакли ишлар олиб борилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Қуръага келсак "Навбаҳор" мавсумни ўз майдонида вице-чемпион "Локомотив"га қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди. Бу жамоанинг қандай кучга эканлигини барча билади. Иккинчи турни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказилади. Водий дербисига ортиқча изоҳ бериш шарт эмас. "Навбаҳор" мухлисларини чемпионатнинг бошида қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Агар клуб асосий таркиби сақлаб қолинса ва бир қатор кучли футболчилар харид қилинса бу икки ўйинда ҳам ғалаба қозониши мумкин.

Кейинги йил легионер дарвозабонлар бўлмаслиги эълон қилинди. Менимча бу тўғри қарор. Сабаби олимпия терма жамоаси сафидаги ҳеч бир дарвозабон бу йил олий лигада ўйнамади. Бу Олимпиада йўлланмаси учун курашаётган жамоанинг энг асосий муаммоаси ҳисобланади. Бундан терма жамоаларимиз фақат ютишади. Бу қарордан сўнг олий лига клублари маҳаллий посбонларга кўпроқ имконият беришади, ёш дарвозабонлар етишиб чиқишади.

Ўзимнинг кейинги тақдиримга келсак, ҳозирча деярли ҳеч нарса маълум эмас. Жамоада 100 фоиз қолдим дея олмайман. "Навбаҳор" раҳбарияти билан бу борада гаплашиб олишим керак. Айнан ўша учрашувдан сўнг кўп нарса маълум бўлади, - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика