Latest news

20:09Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  5 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  1 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  2 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  24 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  7 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Бахтиёр Ашурматов: "Локомотив" билан баҳс "Навбаҳор"даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин" News

Бахтиёр Ашурматов: "Локомотив" билан баҳс "Навбаҳор"даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"

"Локомотив" - "Навбаҳор" (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Бахтиёр Ашурматов қатнашди
"Бу йилги мавсум мен учун мураббий сифатида оғир келди. Мағлубиятга келсак рақибимиз биздан икки калла устунлигини амалда кўрсатди. Улар ҳаққоний ғалабага эришишди, мухлисларимиздан узр сўрайман. Мағлубиятда мен айбдорман. Балки бугунги баҳс "Навбаҳор"даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин. Раҳбарият билан учрашувдан сўнг барчаси маълум бўлади. Балки янги мураббий келса жамоанинг натижалари яхшиланар. Ҳеч ким мени кетишимни сўрамади, шунчаки шахсан ўзим шундай ўйлаяпман", - дейди Ашурматов.

"Жамоа футболчилари билан гаплашдим, улар ҳам мени кетишимни исташмаяпти. Юқорида айтганимдек ўзим шундай қарорга келдим. Наманганлик мухлислар жуда ҳам талабчан, улар жамоани юқори ўринларда кўришни исташади. Ўз базамиз, машғулот майдонимиз, автобусимиз йўқ...шулар ҳам тезроқ ҳал қилинса яхши бўларди".

"Бизнинг футболчиларнинг руҳияти шундайки, "Локомотив", "Пахтакор" каби клубларга қарши баҳсдан олдин руҳан таслим бўлиб чиқишади".

"Иккинчи даврага режалар тузиб қўйгандик, тайёргарлик режалари, йиғинлар қаерда бўлиши, янги футболчиларнни рўйхатини тузиб чиққанмиз. Агар клубда қолсам буларни бажарамиз".

"Агар олимпия терма жамоасида ишлашда давом этганимда иккинчи даврада "Навбаҳор"дан кетиши аниқ эди. Янги мураббийлар штабига омад тилаймиз, жамоамиз олимпиадага чиқишларини чин дилдан истайман".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика