Latest news

08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  1 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  10 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  55 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйинлар терма жамоага ҳам салбий таъсир қилади" News

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйинлар терма жамоага ҳам салбий таъсир қилади"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб "лочинлар" устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Бунёдкор" бугун ҳаққоний ғалабага эришди. Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Шу фурсатдан фойдаланиб Намангандан бизни қўллаб туриш учун келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ҳисоб 0:1 бўлиб турганида биз таваккал қилиб ҳужумчиларни туширдик. Сабаби 0:1 ҳам, 0:2 ҳам мағлубият. Шу боис ҳужумчиларни тушрдик. Бироқ сўнгги дақиқаларда майдон эгалари иккита гол уриб ҳақли равишда йирик ғалабага эришишди. "Бунёдкор" сафида тажрибали футболчилар борлиги ўз сўзини айтди, - деб гап бошлади Бахтиёр Ашурматов.

- Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов ва Шукурали Пўлатов "Нефтчи"га қайтиши мумкин? Уларнинг "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси бор. Мен бу футболчиларга ишонаман, лекин вазият шуни тақазо этса клубга ҳам, футболчига ҳам мақул бўлган қарорни қабул қиламиз.

- Алишер Маҳмудов ва Отабек Валижоновни бугун асосий таркибда тушмагани мени қарорим. Бугун уларни ўрнига Азим Аҳмедов ва Бахтиёр Ёқубовни туширдим. Бизда 11та эмас 20дан ортиқ футболчи бор. Бугун ким тайёр бўлса ўша майдонга тушди. Биз бир оиламиз, барча футболчи менга бирдек.

- Ўйин охирида биз ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилдик. Рижко ва Бердимуродов каби ҳимоячилар олдинга чиқиб кетишган вақтда рақиблар иккинчи голни уришди. Ўз хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик.

- Бу йилги чемпионатимизда қизиқарли ўйинлар жуда кўпайди. Келишилган ўйинларга қарши кураш бошлангани Ўзбекистон футболи учун фақат фойда бўлади. Мана шундай қийин ўйинларда тобланган футболчилар терма жамоада ҳам яхши ўйин намойиш этади. Агар келишилган ўйинлар кўпайса футболчилар бор кучлари билан ўйнашмайди ҳамда терма жамоада пасайиш кузатилади.

- Шахбоз Эркиновнинг ўйинидан тўлиқ қониқмадим, бугун унда қулай имконият бўлганди. Аммо Ғофуров тўпни қайтариб юборди. Бугун Эркинов ўз даражасида ўйнади.

- Жамоамиз олий лигада энг кам бюджетга эга. Аммо шундай бўлса ҳам йигитларимиз яхши ўйин намойиш этишга интилишмоқда. "Баркамол авлод" ўйинлари ўтганидан сўнг биз янги стадионга кўчиб ўтамиз. Шундан кейин ўйинларимизга томошабинларнинг ташрифи кўпаяди деб умид қиламан.

- Шогирдларимга ишонаман. Агар шундай ўйнашда давом этаверсак ижобий натижа ўзини узоқ куттириб қўймайди.

- Миржалол Қосимов, Александр Волков каби мураббийлар мени устозларим ҳисобланишади. Жамоа оғир вазиятдан чиқиб кетди ва ОЧЛда юришини давом эттирмоқда. Агар "Ал Ҳилол" тўсиғидан ўта олишса албатта устозларимни табриклаб қўяман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика