Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  2 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳозир қизиққонлик билан фикр билдириб қўйишим мумкин" News

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳозир қизиққонлик билан фикр билдириб қўйишим мумкин"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Аввало Рамазон ҳайит байрами билан мухлисларимизни ва Ўзбекистон халқини табриклайман. Футболчиларга ўтган ўйинда мағлуб бўлганимиз ва бугун боримизни бериб ўйнашимиз лозимлигини тушунтиргандим. Ғалабага эришганимизда 3 очко мухлисларимиз учун совға бўларди. Йигитлар ҳаракат қилишди, афсус сўнги дақиқаларда омад биздан яққол юз ўгирмоқда. Бугун тан олиш керак, дуранг натижага мос ўйин бўлди. "Насаф" ОЧЛда тиғиз тақвим билан ўйинлар ўтказиб келди. Уларни гуруҳ босқичидан чиққанликлари билан табриклайман. 

Ютқазган мураббий учун жараён жуда оғир бўлади. Ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Бугун ҳужумкор тактика танладик, 2 та ҳужумчи билан ўйин бошладик. Лекин, тан олиш керак, бизда вазиятлар кўп бўлмади.

- Гол бўлган вазиятда дарвозабонга нисбатан қўполлик бор эди деб ҳисоблайсизми?

- Билмадим, бунақа вазиятларда ҳакамлар кўпроқ дарвозабонлар фойдасига қарор чиқарарди. Лекин ҳозир бу провакацион саволга ўхшаб қолаяпти. Нимадир деб юборишим ёки ҳозир гапнинг очиғи, қизиққонлик билан фикр билдириб қўйишим мумкин. Бу вазиятларга тўхталишнинг ўзи тўғри эмас. Тўп назорати бизда эмасди, ютқаздик, бўлар иш бўлди. Вазиятни охиригача ўйнаб қўйишимиз керак эди. Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Биз хатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Ўйин охирида Шаҳзодбек Нурматовнинг жароҳати туфайли яққол ҳужумчисиз қолиб кетдик. Кейинги ўйинларга тайёргарликка киришамиз. Мухлислардан мураббийлар штаби номидан узр сўрайман. Тўғри, узр сўраш билан иш битмайди, айбдормиз. Бугун 6 очколик ўйин эди. Дуранг бўлганида ҳам турнир жадвалида нормал ўринда қолардик. Мураббийнинг рейтинги натижага қараб баҳоланади.

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика