Latest news

20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  3 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  1 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  1 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  2 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  8 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  18 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  25 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  20 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  23

Бахтиёр Ашурматов: «Ҳимоядаги хатолар қимматга тушди» News

Бахтиёр Ашурматов: «Ҳимоядаги хатолар қимматга тушди»

Олий лига тўққизинчи тур доирасида ўтказилган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари (2:1) баҳси якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
—«Қизилқум» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Бахтиёр Ашурматов. — Учрашувни ёмон бошламагандик. Афсуски, ҳимоядаги қўпол хатолар бизга жуда қимматга тушди. Рақибимизнинг стантдарт вазиятларда хавфли ўйнаши хусусида йигитларимизни аввалдан огоҳлантиргандим. Айнан навоийликлар ана шундай вазиятда ҳисобни тенглаштиришди.

Чемпионатда жамоамиз аста-секин ўз ўйинини топиб боряпти. Уйдаги ўйинларни ҳисобга олмаганда сафарда ҳозирча бирорта очкони қўлга киртмадик. Бугун Навоийга ҳам фақат ғалаба учун келган эдик. Шу боис, рақиб майдонида ҳам икки ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилдик. Балки ҳимоявий футбол намойиш қилганимизда мақсадимизга эришармидик, деб ўйлайман.

Мухлислар деярли тенг кучли икки жамоа учрашувига гувоҳ бўлишди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганимизда уйга ҳеч бўлмаса бир очко билан ҳам қайтишимиз мумкин эди. Ўйин ниҳоятда асабий руҳда кечди. «Қизилқум» охирги икки ўйинда мағлубиятга учраган, биз эса меҳмонда очко ололмаётган эдик. Улар ғалабани сақлаб қолиш, йигитларимиз эса ижобий натижа учун курашиш йўлида ҳеч нарсадан тап тортишмади. Натижада ҳакам кўп бора чўнтагидан сариқ карточкалар чиқарганига гувоҳ бўлдик.

Яна бир ҳафтадан кейин Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичи жавоб учрашувини Андижонда айнан «Қизилқум»га қарши ўтказамиз. Навоийликлар билан ҳозиргача ўтказилган икки ўйин биз учун етарли сабоқ бўлди, деб ўйлайман. Чунки муваффақиятсизликлар жамоамиз аъзоларига ҳам, андижонлик мухлисларга ҳам ёқмаяпти. Мақсадимиз эса чемпионат ва мамлакат кубоги учрашувларида чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қилишдир, - дейди Ашурматов.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика