Latest news

03:17Леверкузенликлар ярим финалда!  0 03:13"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади  0 03:09"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди  8 03:00"Реал"ни Кубокдан чиқариб юборган "Альбасете" "Барселона"га мағлуб бўлди  35 02:38Қишки трансферларга ким энг кўп пул сарфлади?  0 01:55"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади  16 01:15Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов "Андижон" билан шартнома имзолади  0 00:38"Ғазалкент" илк хорижий йиғинга йўл олмоқда  0 22:49Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди  3 22:33Лапорта: "Нега "Реал" ТВ жим?"  30 22:15"Фенербахче" "Ал Иттиҳод"ни Канте ва Эн-Несири трансферини барбод қилишда айблади  2 21:54"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди  0 21:17"Жарима майдончасида йиқилишга ўрганиб қолишган". Лапорта "Реал Мадрид" футболчиларини симуляцияда айблади  25 21:01"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди  57 20:54Роналду "Ал Наср"нинг бугунги машғулотини ҳам ўтказиб юборди  10

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг адолатли натижа бўлди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Бухоро"-"Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун оғир ўйин кўрсатдик. "Бухоро" жамоасига янги бош мураббий тайинланган. Улуғбек Бақоев билан аввал бирга ишлаганман, жуда талабчан мутахассис. Бугун унинг жамоаси охиригача курашишини билардик. Йигитларга фақат ғалаба учун ўйнаш кераклигини тушунтиргандим. Биз ҳозир дурангдан қувонадиган кайфиятда эмасмиз. Вазиятни ўнглашимиз керак эди. Фикримча, бугунги ўйинга дуранг натижа мос эди. Ҳисоб адолатли бўлди деб ҳисоблайман.

Йигитларга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, узоқ йўл босиб келиб бизга ишонаётган ва қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат. Раҳбариятимиз ҳам бизга ишонаяпти. Биз албатта чемпионат ўйинларида керакли натижаларни қайд этиб, қийин вазиятдан чиқиб кетамиз. "Бухоро" жамоасига ҳам навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Дўстим Улуғбек Бақоев ҳам албатта бу жамоанинг натижаларини ижобий томонга ўзгартира олишига ишонаман.

- Жамоадаги легионерлар кўрсатаётган ўйинларга муносабатингиз?

- Айрим легионерларимиз мавсумолди йиғинда таркибимизга кеч қўшилишди. Ўртоқлик ўйинларда тажриба сифатида синовларни амалга оширса бўлади. Бироқ чемпионат ўйинларида таваккал қилиб бўлмайди. Закария Бегларишвили техникаси юқори эканини ўйиндан ўйинга кўрсатиб бормоқда. Шунингдек, бугун Милан Бойович захирадан ўйинга яхши қўшилиб кетди, гол урди, жамоамизни мағлубиятдан қутқариб қолди. Қолган легионерларимиз ҳам шу тариқа ўйинлар давомида кучайиб боришларига ишонаман.

- Хумоюн Муртозаев аксарият ўйинларда захирада қолмоқда. Унинг чизиғида ҳаракат қилган футболчилар Хумоюндан устун эканини кўрсатаётганлари йўқ. Сизнингча, Муртозаев захира футболчисими?

- Бизда ҳозир ҳужумда 4 нафар футболчи бор. Сафарда ўйнаган ўйинларимизда бир нафар ҳужумчи билан майдонга чиқаяпмиз. Шу сабаб нисбатан тезкорроқ бўлган Шоҳназар Норбековга имконият бераяпмиз. Норбеков ёмон ҳаракат қилмаяпти, гол урди ва "Насаф" билан ўйинда голли узатмани амалга оширди. Шоҳназар ҳам, Хумоюн ҳам асосий таркиб футболчилари. Биз ҳозир ўзини кўпроқ кўрсатган футболчига кўпроқ имконият бераяпмиз. Ҳали олдинда чемпионат ўйинлари кўп, ҳамма ҳужумчимизда ҳам ўзини кўрсатиш учун имконият бўлади.

- Жамоангиз жойлашган гуруҳда "Бухоро"дан ташқари "Шўртан" ва "Янгиер" ҳам бор. Сизнингча, бу гуруҳда "Турон" ва "Бухоро" фаворитми?

- Ҳозир ким фаворит эканини ўйлагандан кўра майдонда ўзимизни кўрсатган маъқул. Фаворит деб ўйланган ўйинларда очко йўқотдик. Шу боис биз ҳозир фақат вазиятни ўнглаш ҳақида ўйлашимиз керак.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика