Latest news

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  0 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  3 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  12 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

Бахтиёр Ашурматов: "Бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди"

Кеча ЖАР стадионида 1991, 1992 ҳамда 1993 йилларда туғилган ўйинчилардан иборат Осиё ўйинларига борадиган терма жамоамиз "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Беллашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи, шу билан бирга "Навбаҳор" бош мураббийи ҳисобланган Бахтиёр Ашурматовни суҳбатга чорладик.

- Очиғи, бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди. Чунки, ҳар иккала жамоада ҳам фаолият олиб бораман. Шунинг учун ҳам 90 дақиқа давомида майдонда ҳеч ким жароҳат олмаслигига умид қилиб ўтирдим. Агар “Навбаҳор” бошқа жамоа билан беллашганда йигитларга якка курашларда умуман ютқазмаслик учун “қаттиқроқ” ўйнашларини талаб қилган бўлардим.

Бу “Навбаҳор” учун керакли баҳс бўлди. Мағлубиятга қандайдир вазиятларни бахона қилиб келтирмоқчи эмасман. Тўғри, иккинчи бўлимда бутунлай бошқа таркиб тушгани ҳам ўйинга бироз таъсир қилди. Терма жамоа билан ўртоқлик ўйинида “Навбаҳор” таркибида жами бўлиб 23 нафар футболчи майдонга тушди, легионерларнинг ҳаракатларини ҳам кузатдик.

Умумий олганда ўйин томошабоп бўлди, стадионга келганлар ҳам зерикиб қолишмади. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди, иккинчи бўлим эса терма жамоа устунлигида ўтди. Терма жамоада ўз ёшидаги энг яхшилар саралаб олинганини ҳам унутмаслик лозим.

Терма жамоа мураббийларидан бири сифатида ғалабадан ҳурсанд бўлган бўлсам, “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида жамоам мағлубиятидан кайфиятим тушиб кетди. Бу ўйин жамоамиз учун ҳали кўп иш қилишимиз ва ўз устимизда тўхтовсиз ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди, - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Ашурматов.

- “Навбаҳор” таркибида ҳаракат қилган украиналик икки легионер Каблаш ҳамда Качурнинг клубдаги келажаги нима бўлади?
- Ростини айтсам менда Качур яхшироқ таассурот қолдирмоқда. Легионер ҳужумчи махаллий ўйинчиларимиздан устун бўлиши керак. Агентлик қилувчи дўстларим бир нечта хорижлик ҳужумчиларни тавсия этишди, лекин уларнинг нархи қимматлиги учун ҳам жамоага олиб кела олмаймиз. Иккинчи даврада катта пул сарфлаб, кейин қийналиб қолишни истамаймиз. Бир сўз билан айтганда бир кун билан яшамоқчи эмасмиз. Шахбоз Эркинов жароҳат олган, Абдумалик Абдуллаев эса тиббий кўрикдан ўта олмади. Шунинг учун ҳам ҳозир ҳужумчи излаяпмиз. Абдумалик даволанмоқда, чемпионат ўйинлари бошланишидан олдин яна бир марта тиббий кўрикдан ўтади ва шифокорлар рухсат беришса, иккинчи даврада ўйнайди. Шу кунларда эса даволанаётганлиги боис машғулотларда иштирок этмаяпти. Бу ҳужумчининг иккинчи давранинг бошланишига тайёр бўла олмаслигини билдиради. Шунинг учун ҳам кўп эҳтимол билан легионерлардан бири олиб қоламиз.

- “Навбаҳор” машғулотларида қатнашяпсизми?
- Терма жамоада Миржалол Қосимовга ёрдам бераётганлигим учун клуб машғулотларида иштирок эта олмаяпман. Чунки, машғулотлар бир вақтда ўтказилади. Ёрдамчиларим Зохид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Захарецкийлар йигитларни иккинчи даврага тайёрлашмоқда. Мен телефон орқали айрим кўрсатмаларни бериб бораяпман.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика