Latest news

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  39 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Бахтиёр Ашурматов: “Бизнинг ҳужумчидек футболчилар Ўзбекистонда жуда кам” News

Бахтиёр Ашурматов: “Бизнинг ҳужумчидек футболчилар Ўзбекистонда жуда кам”

Суперлига 4-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим эди. Чунки бу жамоалар ушбу тур олдидан кам очко жамғаришганди. Қўқонликлар олдинги турда АГМКга ютқазиб қўйишди. Биз ҳам ўз майдонимизда “Қизилқум”ни мағлубиятга учрата олмагандик.

Ўйин олдидан йигитларга таъкидлагандим, бугун фақат ғалаба қозонишимиз лозимлигини. Юзимиз ёруғ бўлди. Шогирдларимнинг биринчи бўлимдаги ўйинлари анча мазмунли бўлди. Улар ўз олдиларига қўйган вазифаларни яхши бажаришди. Қўқонликлар эса иккинчи бўлимни жуда чиройли ўйин кўрсатишди. Юзага келган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Омад биз томонда бўлди.

Ўзим Қўқонлик бўлганим учун “Қўқон-1912” жамоасига бефарқ эмасман. Ўзим бошқараётган жамоадан ташқари бошқа ўйинларда уларга мухлислик қиламан. Ҳали бу жамоа ўз сўзини айтишига ишонаман. Бухородан келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Иван Нагаев жуда ҳам тезкор ҳужумчи, бу каби ўйинчилар Ўзбекистонда жуда кам. У жароҳати боис анча машғулотларда иштирок эта олмади. Мана секин-аста спорт формасини тиклаб боряпти. Келажакда Нагаевдан умидимиз катта", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика