Latest news

16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  0 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  1 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  11 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  8 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  22 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10

Бахтиёр Ашурматов: "Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак, сафарда ҳам ишончлироқ ўйнашимиз керак" News

Бахтиёр Ашурматов: "Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак, сафарда ҳам ишончлироқ ўйнашимиз керак"

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

“Гапни очиғи, 3 ой давомида футбол ўйнамадик. “Навбаҳор” билан ўртоқликдан кейин жамоамиз ҳолати яхши деб ўйлаган эдим. Лекин, расмий ўйин барибир бошқача эканини кўрсатиб берди. Афсуски бугун жисмоний томондан бизга қийин бўлди. “Бунёдкор” тўп назорати бўйича кучли эканини исботлади ва амалда ҳақли ғалабага эришди.

Балки, асосий таркиб танлаш борасида озгина адашгандирман. Ўнг қанот ярим ҳимояда, ҳужумда тенг кучли ўйинчилар бор эди. Аммо, шу таркибда тўхталдик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишга мажбур қилди ва бу амалда ўз натижасини кўрсатди. Режа қилган қарши ҳужумларимиз амалга ошмади. Бугунги ўйинга муносиб тайёргарлик кўрган эдик. Ҳамма режамизни амалга ошира олмадик. Шу сабабли ўйин охирида афсуски жуда ҳам ачинарли гол ўтказиб юбордик. Тўғри рақиб кучлироқ ўйнади, аммо фикримча, йигитларимиз ҳам камида дуранг учун меҳнат қилишган эди. Ҳисоб очилмаган пайтда биз гол уришимиз мумкин эди.

Учрашувни 4-4-2 тактик схемасида бошлагандик, Райевац ва Норбеков ҳужумда ўйнашди. Аммо учрашув бошида рақибга қараб схемани ўзгартиришга мажбур бўлдик ва 5 ҳимоячи билан ўйнай бошладик. 90 дақиқа давомида тўпсиз ҳимояланиш жуда қийин, тўп назоратини рақибга бериб қўйдик.

Бу мавсум деярли барча ўйинларда икки ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Қувондиқ Рўзиев ҳужумкор, Ойбек Рустамов ҳимояга ихтисослашган футболчилар. Уйда ҳужумкор, чиройлироқ ўйин кўрсатяпмиз, аммо сафарда бундай бўлмаяпти. Бошқа-бошқа жамоадек таассурот қолдирмоқдамиз. Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак меҳмонда ҳам ишончлироқ ўйин кўрсатишни бошлашимиз керак.

Бугунги ўйиндан кўпроғини кутгандим. Жисмоний ҳолат яхшироқ бўлади деб ўйлагандим”, – деди Ашурматов.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика