"Бавария"га янги президент тайинланди
03 may 2014 00:49
News
"Бавария" клубининг собиқ президенти Ули Хенесс уз лавозимини тарк этганидан хабарингиз бор.
Жума куни кечаси Мюнхенда "Бавария" клуби кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда клубга янги президент сайланди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар берди.
Эндиликда "Бавария" президенти сифатида Карл Хопфнер иш бошлайди.
Карл Хопфнер бу лавозимда 2016 йилгача ишлаши кўзда тутилган.
"Бавария"нинг янги президенти Карл Хопфнер бу лавозимни эгаллаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Барчага раҳмат, менга билдирилган ишончдан жуда хурсандман. Мен "Бавария" учун бутун вужудим ва қалбимни бериб ишлайман. Мен "Бавария" президенти эканлигимдан фахрланаман", - деб ўз сўзларини якунлади Карл Хопфнер.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments