Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

“Бавария” услубидаги ғалаба News

“Бавария” услубидаги ғалаба

Tags :  Қўқон-1912
Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал учрашуви "Қўқон-1912" учун муваффақиятли бўлди.

“Жар” стадионининг захира майдонида, кучли ёмғир остида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз иродали ғалабага эришди.

“НБУ-Осиё”га қарши кечган ўйинни бир неча кун Мюнхенда ўтказилган “Бавария” – “Ювентус” беллашувга қиёслаш мумкин.

Ўйиннинг 4-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда мезбонлар ҳисобни очишди. Аниқроғи, Саиджалол Сотиболдиевнинг зарбаси дарвозани ишғол этилиши билан якун топди – 1:0.

33-дақиқада вакилларимиз жарима майдончаси яқинида мезбонлар футболчисини қоидага хилоф равишда тўхтатиб қолишди. Натижада Вадим Агишев жарима тўпини белгилади. Тажрибали Музаффар Умрзоқов жарима тўпини қойимақом тарзда ижро этди – 2:0.

Биринчи тайм шу ҳисоб билан якун топди.

Танаффусдан кейин жамоамизда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бунинг натижасида рақиб дарвозасини уч марта ишғол этилди.

66-дақиқада Ориф Мамажонов ўзининг индвидуал ҳаракатлари эвазига ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида ўйинда ҳисоб тенглашди. Қанотдан ташкил этилган ҳужумни майдон эгалари қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ушбу стантард вазият эса дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Жарима майдончасига тўп оширилгач, рақиб дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Бундан эса Абдул Азиз Юсупов самарали фойдаланди – 2:2.

Ушбу ҳужумчининг ўзи ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда учрашув тақдирини ҳал этиши мумкин эди. Аммо ёш ҳужумчи ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Натижада асосий вақтда дуранг натижа қайд этилди.

Ғолибни аниқлаш мақсадида қўшимча бўлимлар ўтказиладиган бўлди. Қўшимча таймларнинг 2-дақиқасида Азизхон Ибрагимов икки ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди – 3:2.

Биринчи бўлимда вакилларимиз рақибнинг кучига тўғри баҳо бера олмаганликлари кўриниб қолди. Иккинчи таймда эса бу хато ўз вақтида тузатилди.

Иккинчи ва қўшимча бўлимларда катта устунлик вакилларимиз томонидан бўлди.

Ушбу учрашувда деярли иккинчи таркибимиз майдонга тушганини айтиб ўтиш жоиз.

Шу тариқа, “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалга йўл олди.

 

Ўзбекистон Кубоги

1/16 финал

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 2:3 (2:0)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Ф. Ярмухамедов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Голлар: Саиджалол Сотиболдиев – 4, Музаффар Умрзоқов – 33. – Ориф Мамажонов – 66, Абдулазиз Юсупов – 83, Азизхон Ибрагимов – 92.

“НБУ-Осиё”: Азамат Аҳмедов, Аббос Пўлатов, Миршохид Олимов, Музаффар Умрзоқов, Элдор Чориев, Орипхўжа Абдухолиқов, Саиджалол Сотиболдиев, Исроил Эргашев, Ориф Абдуғаниев, Маъмур Султонов, Аваз Неъматов.

Захира: Виталий Тошибаев, Элдор Норбаев, Достонбек Баҳромов, Тимур Усмонов, Соибжон Сафаров, Муҳаммад Султонов, Хайрулло Рихсибоев.

“Қўқон-1912”: Ғайрат Ҳасанов, Аслиддин Соипов, Достон Мелиқўзиев, Ойбек Рустамов, Абдулазиз Юсупов, Авазхон Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев, Азизхон Ибрагимов, Ориф Мамажонов, Айбек Нурбаев.

Захира: Ислом Абдуллаев, Жалил Кимсанов, Иброҳим Ғофуров, Иброҳим Мухторов, Исмоил Охунжонов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика