Latest news

23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  0 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  66 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7

"Бавария" "Роббери" хизматига таяниши мумкин News

"Бавария" "Роббери" хизматига таяниши мумкин

"Бавария" жамоаси Бундеслига доирасидаги "Байер"га қарши ўйинга жиддий тараддуд кўрмоқда.

Нико Ковач қўл остида Корентен Толиссодан ташқари қолган барча футболчилар умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишмоқда.

Жароҳатланган Роббен душанбадан бошлаб умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлаган. Рибери эса чоршанба куни индивидуал машғулотларни якунлаб, умумий гуруҳга қўшилган. Фақатгина Корентен Толиссо якка тартибда машғулот ўтамоқда.

Нико Ковач "Байер"га қарши ўйинда Роббен ва Риберини учрашув қайдномасига киритиши мумкин. Катта эҳтимол мазкур футболчилар "Байер" билан бўладиган баҳсда жамоага ёрдам бера олишади.

"Штутгарт"га қарши ўйин олдидан ҳам "Бавария" устози Нико Ковач келгуси беллашувга қадар "Роббери" - Рибери ва Роббен сафга қайтишига умид боғлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни Бундеслиганинг 20-тури доирасида "Бавария" жамоаси Леверкузенда "Байер" меҳмонига айланади.

Маълумот ўрнида, Нико Ковач бошқарувидаги жамоа айни пайтда 42 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Мюнхенликлар пешқадам "Боруссия"дан 6 очко ортда қолишмоқда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика