Latest news

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

"Бавария" - "Реал". Олий лига клублари матбуот котиблари нима дейди? News

"Бавария" - "Реал". Олий лига клублари матбуот котиблари нима дейди?

Бугун "Бавария" - "Реал" учрашувидан олдин олий лига клублари матбуот хизмати вакилларининг фикрлари билан қизиқдик.
Қуйида ушбу фикрлар билан танишиб олинг.

Азиз Нурий ("Насаф" клуби матбуот хизмати):
Шубҳасиз, "Бавария" фаворит. Лекин "Реал" қарши ҳужумда жуда самарали фойдалана оладиган жамоа. Ким ўз имкониятларидан максимум фойдаланса, марра ўшаники. Тахминимча, "Реал" битта гол урса Ҳам, "Бавария"ни финалга чиқишга кучи етади. Энг муҳими, мухлисларбоп ўйин бўлиши аниқ. Viva Bayern/ Hala Madrid.


Баҳодир Мирзаев ("Бунёдкор" клуби матбуот хизмати):

Юртимизда "Реал" клуби мухлислар жуда кўпчиликни ташкил этишини жуда яхши биламан. Ва уларни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, дастлабки ўйиндаги битта тўп фарқи "Бавария" майдонида камлик қилиб қолиши мумкин. Шунингдек, "Бавария" ўз майдонида жуда кучли ўйин намойиш этади. Қолаверса, Гвардиола Мадриддаги баҳсда тактик ҳужумларнинг барчасини ҳам очиб қўймаган. Ўз уйига асраб қўйган режалари борлигига шубҳам йўқ. Учрашувда ўта йирик ҳисоб қайд этилиши ҳам мумкин. "Бавария"ни фаворит деб биламан немислар финалга чиқишга лойиқ деб ўйлайман. Таҳминимча, "Бавария" учта тўп фарқи билан ютади.


Эркин Холбобо ("Ўзбекистон овози" мухбири):

- Бу учрашувни ЕЧЛнинг финали олдидан финалига тенглаштирган бўлардим. Гарчи, дастлабки ўйинда "Реал" ғалаба қозонган бўлса-да, жавоб учрашувида "Қироллик клуби"га осон бўлмаслиги табиий. "Бавария" жамоаси майдонда ташаббусни ўз қўлига олиш борасида рақибидан бир мунча устун. Бироқ, "Реал"да қарши ҳужумларни моҳирона якунига етказадиган истеъдодли ижрочилар бор.

Менимча, Мюньхендаги баҳсда дуранг қайд этилади. Агар "Бавария" ва "Реал"га мухлислик қилишимни назарда тутадиган бўлсам, бугун фақат кучлиларга омад кулиб боқишининг тарафдориман. Бу жамоалардан қай бирининг финалга чиқишининг мен учун унчалик аҳамияти йўқ. Чунки финалда ҳам мен мухлислик қиладиган жамолардан бири албатта тўп суради.


Беҳзод Назаров ("Пахтакор" клуби матбуот хизмати): Мюнхендаги ўйин қизиқарли, кескин ва асабий ҳолатларга бой ўтиши турган гап. Чунки ўртада ЕЧЛ финали йўлланмаси турибди. Бу клубларнинг мавсумдаги асосий мақсади шу турнир ғолиблигини қўлга киритиш эди. Уларни бу мақсаддан атиги бир қадам ажратиб турибди. Икки ажойиб мураббий, таркиблардаги футболчилар бор имкониятларини ишга солишади. Ҳозирги вақтга келиб, ҳар икки жамоа учун мавсумдаги энг муҳим ўйин айнан бугунги учрашувдир. Лиссабондаги финалга "Реал"нинг уч нафар португал футболчиси бориши мумкин. Жавоб баҳсини португалиялик реферилар бошқаришади. Бу қизиқ ҳолат, албатта.

Учрашув тақдирини мураббийларнинг топқирлиги ва баъзи футболчиларнинг маҳорати ҳал этиб бериши мумкин. Роббен, Рибери, Гётце, Бэйл, Ди Мария, Роналду. Улар исталган лаҳзада ўйиндаги натижани ўзгартириб юбориш имкониятига эгалар. Финалга йўл олиш имконияти "Бавария"да ҳам, "Реал"да ҳам тенг. Тенг кучли жамоалар учрашганда кўп нарса мураббийларнинг рақибнинг заиф томонини топа олишига боғлиқ.


Ҳумоюн Давуров ("Машъал" клуби матбуот хизмати): Бугун 90 дақиқа чиройли футбол кўрамиз. Руҳий жиҳатдан "Реал" ҳозир дунёда энг кучли жамоаси. Улар аллақачон Испания кубогини қўлга киритиб бўлган, чемпионатда ишлари жойида ва давом этмоқда, ЕЧЛ учун курашмоқда. "Бавария" аллақачон миллий чемионатида чемпион бўлиб бўлгани учун ҳам охирги ўйинлари "Реал"дан фарқли равишда фақат номига ўтмоқда. Кетма-кет мағлубият эса жамоага барибир таъсир ўтказади.

"Реал" бугун ҳимояда ўйин кўрсатмайди. Шунга қарамай битта гол бўлиши мумкин. Бу голни ҳам "Реал" урса ажабланмайман.  Ушбу жуфтликда ким ғолиб бўлса,  ўша  ЕЧЛни олади. "Реал" ҳам "Машъал"га ўхшаб 3-5-2 схемада ўйин кўрсатса яхши бўларди.  "Бавария"ни пасли ўйини бугун тўхтайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика