"Бавария" Левандовскининг ўрнини "Эвертон" футболчиси билан тўлдириши мумкин
21 may 2022 16:20
News
"Бавария" Левандовскининг ўрнини "Эвертон" футболчиси билан тўлдириши мумкин
"Бавария" форвард Роберт Левандовскининг ўрнига "Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон билан шартнома имзолаши мумкин.
Мюнхен клуби раҳбарияти 33 ёшли полякни қўйиб юборишни истамаяпти, аммо унинг ўрнига эҳтимолий вариантларни изламоқда.
Қайд этиш керакки, "Бавария" 25 ёшли бразилиялик футболчининг агенти билан боғланди.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски Мюнхендан кетмоқчи ва "Барселона"га ўтмоқчи. Форварднинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
У жорий мавсум мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 50та гол ва 7та ассист қайд этди.
Link :
Source : Spox
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments