Latest news

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  4 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  38 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  29 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  373 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

"Барселона"нинг янги устози Херардо Мартинонинг услуби News

"Барселона"нинг янги устози Херардо Мартинонинг услуби

Mundodeportivo.com сайти “Барселона”нинг янги мураббийи Херардо Мартинонинг мураббийлик услубини таҳлил қилиб чиқди.
Рақиб майдонида прессинг ташкил этиш
Мартинонинг жамоаларини ўйинларидаги асосий сифатларидан бири  тўпни қайтариб олиш учун рақиб майдонида прессинг ташкил этишади. Мураббий тўпга эгалик қилиш ва янги ҳужумларни ташкил қилиш учун ўйинчилардан доимо рақиб майдонида тинмасдан ҳаракатланишни талаб қилади.

4-3-3, лекин ўзгартиришлар билан

Охирги иш жойи “Нюеллс” жамоасини 4-3-3 тактикаси туфайли Жанубий Америка “Барса”си деб аташарди, бунга тактиканинг кўриниши ҳам хақиқий исботдир. Лекин зарурат туғилса тажрибалар қилиб боришга қобилияти бор.

Руҳлантирувчи

Тата Мартино техника ва тактикаларидан ташқари ажойиб нотиқлик санатига ҳам эгадир. У  ўйинчиларга керакли хабарларни бериб боришга қодир мураббийдир ва доимо ўзаро ҳурматга интилади.

Деталларга қайғуриш

Мартинонинг ҳамма ёрдамчилари уни тартибли ва аниқликни яхши кўрадиган мураббий деб билишади. Иш пайтида ҳамкасблари деталларга риоя қилишини талаб қилади.

Белса шогирди

Мартино барча интервюларида фақатгина битта мураббийни ёқтиришини айтган, бу  Марсело Белса. У ҳаммадан энга зўри. У ҳар қандай вазиятларга йўл топа олади. Бундан ташқари у иродали эканлиги билан ҳам обрў топган. Бироқ унинг устози билан фарқи, Мартино қизиққон эмас ва вазиятларга ҳушёрлик билан баҳо беради.

Кийиниш услуби

Мартино доимо қулайликка интилади, шунинг учун ҳам жамоа фақат спорт либосларини кияди. Менга дабдабали юриш ёқмайди, худди тўйга бораётгандек бўламан.

Жамоавийлик

Мартино жамоавий ўйин тарафдори, якка маҳоратлиларга кўзини юмиб келган, бунақаси “Барса”да оз эмас. У жамоа муваффақиятларга эришиши учун бирлашиши керак деб ҳисоблайди.

Камтарлик ва соддалик

Мартино ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирмайди, у камтарлик ва соддаликни афзал билади. У оддийликни яхши кўрадиган ва бошқаларга ўрнак бўла оладиган инсондир.

Barsamania.com сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика