Latest news

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

“Барселона”нинг собиқ посбони ижтимоий тармоқдаги акаунтларини ўчириб ташлади News

“Барселона”нинг собиқ посбони ижтимоий тармоқдаги акаунтларини ўчириб ташлади

“Барселона” ва Испания терма жамоасининг собиқ посбони Виктор Вальдес “Инстаграм” ва “Твиттер” ижтимоий тармоғидаги аккаунтларини ўчириб юборди, дея хабар бермоқда Marca.

Нашрнинг ёзишича, 1 январь куни 35 ёшли футболчи Твиттер ижтимоий тармоғида йўл тасвири туширилган суратни  ва унга “барчаси учун раҳмат” деган ёзувли постни жойлаштирганди. Шу тариқа у футболчилик фаоялитини якунлаганига ишора қилмоқчи бўлган дея тахмин қилинмоқда. 2015 йилда футболчи фаолиятини якунлагач, бор эътиборини оиласига қаратиши ҳақида гапирганди: “Қачондир прожекторлар ўчиб, фаолиятимни якунласам, болаларим билан сайр қилиб, уларнинг тарбиясига эътибор қаратаман. Умид қиламанки, бу вақт келганда, мени топиш жуда қийин бўлади”.

Ўтган йили август ойида турли клублардан таклифлар бўлаётганлигига қарамай бутсаларини михга осишга қарор қилганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Дарвозабон 2002 йидан 2014 йилга қадар “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Бу давр оралиғида у олти марта Испания чемпиони (2005,2006,2009, 2010, 2011,2013) уч бор Чемпионлар лигаси (2006, 2009, 2011), икки бор Испания кубоги (2009, 2012) ва клублар ўртасида жаҳон чемпионати (2009, 2011)да ғолиб чиққан. Испания термаси таркибида Жаҳон (2010) ва Европа (2012) чемпионига айланган. “Барселона”дан кейин Вальдес “Манчестер Юнайтед”, “Стандарт” ва “Мидсбро”дан фаолият юритган.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика