"Барселона"ни ҳақорат қилган испан клуби президенти 3,5 минг евро жарима тўлайди
12 may 2017 10:45
News
"Барселона"ни ҳақорат қилган испан клуби президенти 3,5 минг евро жарима тўлайди
Бу жаримани "Малага" президенти Абдулла бин Носир Ал-Тани тўлайди.
Олдинроқ Каталония клуби мухлиси Ал-Танидан "Твиттер" орқали "Реал"ни ЛаЛиганинг сўнгги турида мағлуб этишни сўраган эди. Ал-Тани эса араб тилида қуйидагича жавоб берди: "Яратган ёрдами билан "Реал"ни таслим этамиз. Аммо Каталония ювиндилари Мичель ҳақидаги ёлғондан сўнг чемпионатда ғалаба таъмини ҳис қилишмайди". Кейинроқ "Барселона" раҳбарияти Ал-Тани сўзлари борасида расмий баёнот берди. Кўк-анорранглилар бу борада эътироз билдиришди.
"Сўзларим Мичел "Реал"га ютқазиб бериши ҳақида ёзган Каталония матбуотига қаратилган эди. Буни ҳазм қилиб бўлмайди, биз ютқазиб бермаймиз. Матбуотдан кечирим сўрашларини истайман" - дейди Ал-Тани.
"Малага" бош мураббий Мигел Мичель "Реал" собиқ футболчиси ҳисобланади.
Comments