Latest news

01:56А Серия. "Милан", "Ювентус" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Аталанта" эса ўз уйида "Лечче"ни енга олмади  3 01:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"  2 00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  10 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  1 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  2 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  6 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  39 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  37 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  25 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2

"Барселона" футболчилари тиббий кўрикдан ўтди (фото) News

"Барселона" футболчилари тиббий кўрикдан ўтди (фото)

"Барселона" юлдузлари аста-секин таътилни якунлаб, клубга қайтишмоқда, чунки жамоа янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Каталония клуби чоршанба (12 июль) куни янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде билан машғулотларни бошлади. "Барселона" асосий жамоасининг 14 футболчиси ҳамда "Барселона B"нинг бир неча ўйинчиси тиббий кўрикдан ўтишди.

Иван Ракитич, Луис Суарес, Рафинья, Яспер Силлессен, Хавьер Маскерано, Пако Алькасер, Серхи Роберто, Алейкс Видаль, Марлон, Дуглас, Томас Вермален, Серхи Сампер, Мунир, Жерар Деулофеу тиббий кўрикдан ўтиб, "Барселона"нинг илк машғулотида иштирок этишди.


Луис Суарес биринчилардан бўлиб "Барселона" машғулотларига қайтди



Иван Ракитич машаққатли машғулотлардан аввал танасининг ҳолатини текширтирмоқда



Аргентиналик ҳимоячи Хавьер Маскерано тиббий ходимлар томонидан текширилмоқда


Июнь ойида терма жамоалар ўйинида иштирок этган 6 футболчи жумадан сўнг клубга қайтади. Улар Серхио Бускетс, Денис Суарес, Андрес Иньеста, Хорди Альба, Люка Динь ва Самуэль Юмтити.

Марк-Андре тер Штеген ва Андре Гомеш Конфедерациялар Кубогида иштирок этгани туфайли АҚШда бўлиб ўтадиган турнирга боришмайди.



Иван Ракитич тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди



Ла Масия тарбияланувчиси Серхи Роберто йўлакчада югурмоқда, шифокорлар эса монитордаги натижаларни кузатиб туришибди


"Барселона" тез орада АҚШга учиб кетади ва Халқаро Чемпионлар Кубогида иштирок этади. Ушбу мусобақанинг илк учрашуви "Ювентус"га қарши бўлиб ўтади ва у Нью Жерсидаги "MetLife" стадионида ўтказилади.

"Барселона"нинг Халқаро Чемпионлар Кубогидаги тақвими:

23 июль - "Ювентус"

27 июль - "Манчестер Юнайтед"

30 июль - "Реал"

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика