Latest news

08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  25 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3

"Барса" дарвозасига 1 та гол уриш учун 80 та зарба, қайта жонланаётган "Атлетико"нинг "Кичкина шаҳзода"си — Ла Лига сарҳисоби News

"Барса" дарвозасига 1 та гол уриш учун 80 та зарба, қайта жонланаётган "Атлетико"нинг "Кичкина шаҳзода"си — Ла Лига сарҳисоби

Испания Ла Лигасига келаси мавсум учун АПЛдаги каби, одатдагидан битта кўп квота ажратилади.

 Бу "Севилья" билан боғлиқ эканлигини англаш унча қийин эмас. Қолган квоталар ЕЧЛ 4, ЕЛ 2 ва ЕКЛ 1 кўринишида тақсимланади.

Каталонияликлар ушбу мавсумни халқаро майдонни инобатга олмаганда, жуда стабил тарзда ўтказишди. "Барса" учун бу 26-чемпионлик. Клуб охирги марта 2018/19 йилги мавсумда, Эрнесто Вальверде қўл остида чемпион бўлган. "Барселона" нақд 11 та ўйинни 1:0 ҳисоби билан якунлаган. Хави марказий ҳимояда 13 хил комбинациядан фойдаланди. Жамоа 38 та ўйинда 18 гол ўтказиб, "Атлетико"нинг рекордини такрорлади. Энг қизиғи, голларнинг тенг ярими 30-турдан кейин ўтказиб юборилган. 30-турга қадар бўлган ўйинлар статистикасига эътибор қаратсак, "Эл Класико"ни инобатга олмаганда, "Барселона" дарвозаси томон йўлланган зарбаларнинг ҳар 80 тадан биттасигина голга айланганига гувоҳ бўламиз. Шунчаки даҳшатли натижа. 

Хави каталонияликлар тарихида ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида чемпион бўлган 5-инсон бўлди.

ЕЧЛни финал остонасида тарк этган "қироллик клуби" сўнгги дақиқаларда Испания вице-чемионлигини "Атлетико"дан тортиб олди. "Реал" одатда мавсумни совринсиз якунламаслигини яхши биламиз. "Қаймоқранглилар"га бу мавсум фақатгина Испания Кубоги насиб қилди. Жамоа ҳақидаги миш-мишларга қулоқ солсак, келаси мавсум учун қайта "галлактикос" ташкил қилишаётгандек туюлади.

"Атлетико" Ла Лиганинг иккинчи даврасини Антуан Гризманн билан юқори даражада ўтказди. Гризман XXI асрда Ла Лига тарихида 15 гол + 16 ассистни амалга оширган илк "Атлетико" футболчиси бўлди. 

Жамоа халқаро майдондаги натижалари билан мақтана олмайди. Мадридликлар ўз тарихида илк бор ЕЧЛ гуруҳини охирги ўринда якунлади.

"Реал Сосьедад" Давид Сильва ва Такефусу Кубоcи билан мавсумни ижобий тарзда якунлади. Жамоа 10 йиллик танаффусдан сўнг яна ЕЧЛда иштирок этади. Кубо баскларнинг росмана қахрамонига айланди. У гол урган ҳар 9 ўйинда жамоа ғалаба қозонди.

"Вильяреал" ва "Бетис" ЕЛга, "Осасуна" эса ЕКЛга йўлланмани қўлга киритди. Бундан ташқари, 12-поғонадан жой эгаллаганига қарамай, "Европа Лигаси қироллари" — "Севиля" ҳам ЕЛдаги чемпионлик сабаб ЕЧЛда иштирок этади. 2002 йилдан буён испан жамоалари бошқа лига вакиллари билан 17 бор финалда рўбарў келиб, бирор маротаба мағлуб бўлишмаётганди. "Севилья" анъанани давом эттириб қўя олди.

Шундай қилиб, Сегундага "Вальядолид", "Эспаньол" ва "Эльче" жамоалари равона бўлган бўлса, у ердан ҳозирча "Гранада" ва "Лас Палмас" жамоалари ўрин алмашадиган бўлиб турибди. Учинчи йўлланма эгаси 18 июнь куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда маълум бўлади. Бу "таклифнома" ё "Леванте"га, ё "Алавес"га насиб қилиши мумкин.

Шахсий титуллар. Энг яхши футболчи — Марк Андре Тер Штеген (38 ўйин, 18 гол);

Энг яхши ҳужумчи — Роберт Левандовски (26 гол); 

Энг яхши ярим ҳимоячи — Антуан Гризманн (16 ассист); 

"Гол+пас" тизмида энг кўп очко жамғарган футболчи — Антуан Гризманн (15 гол + 16 ассист = 31 очко).


Дониёр Маматқулов тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика