Барцальи: "Де Лигт дунёнинг энг зўр марказий ҳимоячиси бўлади"
02 aug 2021 18:01
News
Барцальи: "Де Лигт дунёнинг энг зўр марказий ҳимоячиси бўлади"
Италия терма жамоаси ва "Ювентус" собиқ ҳимоячиси Андреа Барцальи Турин клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт ҳақида гапирди.
"Шубҳасиз, у бир неча йилдан сўнг дунёдаги энг зўри бўлади. Унда ажойиб менталитетдан бошлаб, бунинг учун барча нарса бор.
Унда ҳақиқатдан ҳам мутлақ топ-ўйинчи бўлиш учун барчаси бор, аммо унга ўсиш учун вақт бериш керак", - дейди Барцальи.
Эслатиб ўтамиз, де Лигт 2019 йилда "Ювентус"га "Аякс"дан 85,5 млн евро эвазига ўтганди. Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments