Latest news

23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  1 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  144 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5

“Бақалоқлар” тўртлиги News

“Бақалоқлар” тўртлиги

Дунёда кўпчилик Криштиану Роналдуга ўхшаб бўйи узун, тетик футболчи бўлишни хоҳлайди.
Лекин бундай фигура ҳаммага ҳам берилавермайди. Буни қарангки, футболда ном қозониш учун ўйинчининг гавдаси қиличдек силлиқ бўлиши шарт эмас экан. Футболда ҳатто “бақалоқ” бўлиб ҳам танилиш мумкин. Қуйида шундай “бақалоқлар” тўртлигини келтириб ўтамиз.



АДРИАНО. Ўз вақтида “Парма”, “Интер” сингари клубларда тўп тепган Адриано ўзининг бесунақай гавдасига қарамай, ҳужумда чиройли ўйин намойиш этарди. Унинг чап оёқда берадиган кучли зарбалари дарвозабон учун айни бошоғриқ эди.


АИЛТОН. Аилтон Германия чемпионатида ўйнаб юрган кезлари мухлислар унга “танк” деб лақаб қўйишганди. Қизиғи, Аилтон ҳам “семиз” бўлишига қарамай, “Шальке 04” сафида 169та ўйинда майдонга тушиб, 88та гол урган.  


ДИЕГО МАРАДОНА. Диего футболчилик даврида унчалик “бақалоқ” бўлмаган. Уни кўпроқ лўмбиллаган десак ярашади. Гиёҳванд моддаларга ўралашиб қолгач, Марадона ўз танасини бошқаролмай қолди. Натижада семириб кетди-қўйди.


РОНАЛДО. Бразилиялик “сўйлоқ”қа гап бўлиши мумкин эмас. Роналдо ҳар доим хуштаъм овқатларни ва турли зиёфатларни яхши кўрган. Аммо ўйинларда гол уришниям қойиллатган. Кетма-кет жароҳатлар уни анча қийнаб қўйди ва 2011 йил “феномен” фаолиятини тугатишга мажбур бўлди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика