Latest news

23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  0 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  2 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  5 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  1 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  53 21:39"Вильярреал" — "Реал". Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда, Винисиус эса захирада  7 21:37"Лейпциг" — "Боруссия Дортмунд". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  0 21:33"Милан" — "Комо". Таркиблар маълум  3 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  59 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  7 20:55Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"  2 20:37Холанд АПЛ рекордини ўрнатди  2 20:17"Барселона" Ямал бўйича қарор қабул қилди  3

Балки, "детский сад"ни йиғиштирармиз? News

Балки, "детский сад"ни йиғиштирармиз?

Бу мақола сайтда уруш чиқаришни ният қилганлар учун! Сайтимизда бўлиб ўтган туб ўзгаришдан сўнг ўқувчиларга жуда ҳам кенг қулайлик яратилди.
Яъни, энди сайт фойдаланувчилари ҳеч қандай қийинчиликсиз рўйхатдан ўтиб фикр қолдириш имкониятига эгалар. "Нефтчи" жамоаси сафида бўлиб ўтаётган катта ўзгаришларни имкон қадар тезлик билан ёритиб боряпмиз. Айни пайтда бошқа клубларга нисбатан трансфер бозорида очиқ иштирок этаётганлиги учун хабарлар ҳам етарлича бўляпти. Бу кунни фарғоналик мухлислар неча йиллардан бери кутдилар. Шу пайтга қадар биронта нашр учун "Нефтчи" ҳақида ахборот олиш осон бўлмаган. Табиийки, "Нефтчи"га оид хабарларни кўпайиши сайтда фарғоналик ўқувчиларни фаоллигини оширди. Аслида ҳам мақсад шу, сайтда фаоллар сонини ошириш ва у ерда соғлом муҳитни яратиш, аммо...


Бироқ рўзаи-рамазон ойида бўлсак-да, баъзи бир ўқувчилар ўзларига эрк бериб юборганлар. Бошқа жамоа мухлиси номидан, умуман бошқа жамоа мухлисларини ўртасига нифоқ солиш ва уруш очиш ҳолатлари сўнгги кунларда кузатилди. Бизнинг сайтимиз доимо ўқувчиларининг одоб-аҳлоқи билан фахрланиб келган. Илтимос қилардимки, анъанамиз бузилмасин! Акс ҳолда, сўккан, ҳақорат қилган ёки "маска"лигини сезган фойдаланувчини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ўчираверамиз. Кўпроқ бу гаплар, 15-20 ёш оралиғидаги фойдаланувчиларга тегишли. Бу ер боғча эмас! Сайтнинг аудиторияси 7 ёшдан 70 ёшгача мўлжалланган. Юқорида қайд этган ёш вакиллари мана шу 7 ёшлик ўқувчиларга ўрнак бўлсинлар, уларни ўз ортларидан соғлом фикр билан эргаштирсинлар. Аксинча, катта ёшдаги ўқувчиларимизни ҳурмати учун жиқиллашмасинлар. Сайт бизнинг, яъни ходимларнинг уйи. Тасаввур қилинг, уйингизга бориб ёзган дастурхонингиз ва оила аъзоларингиз олдида сўкиниб ўтирсак? Ёки бўлмаса берган таомингиз бемаза экан деб жанжал чиқарсак? Албатта бу ҳеч кимга ёқмайди. Сайтда фикр қолдиришдан аввал, ота-онамиз берган тарбия нормаларидан чиқмайлик.

Аслида фарғоналик бўлиб ўзидан "Пахтакор" мухлиси "ясаб" олиш, ёки "Пахтакор" мухлисини мен "Насаф" ишқибозиман деб фикр қолдириши, яна "Бунёдкор" мухлиси яшин тезликда "Локомотив" ишқибозига айланиб қолиш орқали ҳақиқий ўқувчи ўртасига нифоқ солиш, бу тубанликдан бошқа нарса эмас.

"Телефонинг неччи?" Авваллари сайтимизда бундай "коммент"лар бўлмасди! Сизга нима бўлди, ўқувчи? Икки ўзбекнинг фарзандлари футболни деб урушмоқчимисизлар?

Биз тарихдан ота-боболари олим ва катта билимга эга бўлган юрт фарзандларимиз! Шундай экан, масъулиятни ҳис қилайлик!


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика