Latest news

03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  6 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  0 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  0 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  6 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  2 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  29 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  33 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0

Баҳром Норсафаров: Хитойга келаси йилги ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун келдик News

Баҳром Норсафаров: Хитойга келаси йилги ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун келдик

Хитойнинг Нанкин шаҳрида эртага, 15 октябрь куни 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Носафаров мусобақадан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мазкур турнирда иккита Осиё чемпиони (Ш.Корея U-16 ва Япония U-19) иштирок этаётганини тушунамиз ва улар кучли эканини биламиз. Аммо биз Хитойга келаси йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун келдик. Хитойга қарши илк ўйин қийин кечиши табиий. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб, АҚШ, Япония ва Эронга қарши ўйинларини таҳлил қилдик”, – деди Баҳром Норсафаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар термаси “А” гуруҳида Хитойдан ташқари Таиланд ва Шимолий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 1–2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ярим финалга чиқади. Осиё чемпионати якунида 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар эса 2018 йили Францияда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика