Latest news

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  0 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  25 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон" мавсумни камида 10-ўринда якунлашни мақсад қилган" News

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон" мавсумни камида 10-ўринда якунлашни мақсад қилган"

Coca-Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.





- Биринчидан ўйиннинг 17:00 да бошланиши футбол ўйнаш учун қулай бўлмади, ҳали бир оз иссиқ экан. Биринчи бўлимда бу холат ҳар икки жамоага ҳам таъсир кўрсатди, деб ўйлайман. Жамоамиз мезбонларга нисбатан дастлабки бўлимда сустроқ ҳаракат қилди.

"Қўқон-1912" бош мураббийи ҳужумга бўйдор икки нафар футболчини туширди. Голлар стандарт холатдан ва футболчини яхши қўриқлай олмаганимиз, шунингдек, қарши ҳужум оқибатида урилди. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз бўлди. Балки мезбонлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйинни пасайтиришгандир, лекин иккинчи бўлимда жамоамиз кўпроқ устунликка ҳам эга бўлди, деб ўйлайман. 

- Жамоа номини чегара худуддан келиб чиқиб ўзгартириш ва шу орқали ҳомий жалб этиш мумкинми?

- Бу нарсани мен ҳал қилмайман. Ҳозирда жамоанинг ҳомийси бор, молиявий жиҳатдан имконияти юқори бўлган ташкилот. Бизда ҳомийлик борасида муаммо йўқ. Сиз айтган вариант бўйича бошқа жамоа тузиш мумкиндир, буни билмадим. Айтиб ўтганимдек, бу менинг ваколатим доирасидаги вазифа эмас.

- Жасур Холтўраев ва Никита Павленколарнинг ўйини чиқмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ҳозир бу вазият бўйича фикр билдириш қийин. Улар билан гаплашиб оламиз. Балки биз уларни ўйинга нотўғри тайёрлагандирмиз. Таҳлил қиламиз, бизда Бобожоновни асосий таркибда тушириш варианти ҳам бор эди. Айтиб ўтганимдек, ҳозир бирон фикр билдириш қийин. Балки иссиқ об-ҳаво таъсир кўрсатгандир.

- Фикрингизча, қайси жамоалар Суперлигадан тушиб кетади?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Олдинда 10 та тур бор ва вазият тубдан ўзгариб кетиши мумкин. Агар бугун ютганимизда, биласизми, 9-ўринга чиқиб олардик. Жадвалнинг қуйи қисмидан анча узоқлашиб кетардик. 

Ҳаракат қиламиз, вазифамиз мавсумни камида 10-ўринда якунлаш. Ким тушиб кетади, буни Худо билади. Футболни охиригача ўйнаш керак.

- Таркибга Сурхондарё вилоятидан ёш футболчилар жалб этилаяптими?

- Албатта, биринчи давра мобайнида кўплаб ёшлар биз билан машғулотларни ўташди. Ҳозирда уларни ёшлар жамоаларимизга берганмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика