Latest news

19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  1 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  55 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  4 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6

Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин" News

Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Навбаҳор"ни бугунги чиройли ғалаба билан табриклайман. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Рақибимиз дастлабки 20 дақиқада тезкор футбол намойиш этди. Биз ҳам бунга тайёр эдик, аммо буни эплай олмадик. Одилов ва Жияновлар кўп хавф туғдириши билардик. Бугун уларни тўхтатиб қола олмадик. Иккинчи бўлимда эса вазиятларимиз бўлади деб ўзгаришлар қилдик. Кейин эса пенальти ва 3:0 ҳисоби. Шунга қарамай футболчилар охиригача курашди. Имкониятларимиздан фойдаланишимиз учун бироз маҳорат етишмади. Вазиятларнинг 50%дан фойдалансак, натижа бошқача бўлар эди" - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги баҳс ҳақида.


- Жиянов ва Одилов ҳақида гапирдингиз. Сизнинг жамоангизга шундай тезкор вингерлар етишмаяпти?

- Тезкор вингерларни бошқа жамоалар олиб қўйди. Биз Суперлигага энди қайтдик ва биздек жамоалар футболчиларни ўз сафига қўшиб олишда қийналишади. Насиб қилса, Суперлиганинг "ишончли" иштирокчисига айлансак, Одилов ва Жиянов каби маҳоратли футболчиларни сафимизга жалб эта оламиз. Биз янги жамоа туздик. Ҳали ўзгаришлар ҳам бўлади. 

- Қўқон шаҳри ҳокимлиги жамоадан қанчалик эътибор қаратмоқда? 

- Кўпчиликка маълум бўлса керак, бизнинг жамоада асосий ҳомий йўқ. Вилоят ҳокими имкон қадар ёрдам бериб келмоқда ва ҳомий излаш жараёнида. Раҳбарларимиз Суперлигага чиқиш мақсадини қўйишган ва имкон қадар ёшларни ўйнатиш мақсади қўйилган эди. Таркибимиздаги ёшлар эса ҳар доим ҳам барқарор ўйин намойиш эта олишмаяпти. Бунга 2-3 йил вақт керак. Мисол учун, "Сурхон" ва "Сўғдиёна" каби клублар ёшлардан иборат яхши таркиб туза олган ва Суперлигада муносиб иштирок этиб келмоқда. Келажакда академия ва базани ишга тушириш мақсадимиз бор. Жорий мавсумда майдон ва машғулот майдонини таъмирлаш учун ҳам катта маблағ сарфланди. Раҳбарлар жамоага эътибор беришни истамоқда. Ўзингиз биласиз, Қўқон шаҳри мамлакатимиз футболининг ватани ҳисобланади. Халқни хурсанд қиладиган жамоа яратишимиз керак. Ҳар доим ҳам режамиздагидек бўлмаяпти, сўнгги учта турда ютқаздик. Қийин вазиятлардан бирдамлик билан чиқиб кета олган жамоа кучли ҳисобланади.

- "Қўқон-1912" иккинчи голни жуда тез ўтказиб юборди. Ушбу гол жамоанинг ўйинга тайёрлаган режасига қанчалик таъсир қилди?

- Ўйинни кейинчалик ҳам таҳлил қилиб кўриб чиқаверамиз. Ҳозир эса дастлабки ҳиссиётим билан бўлишсам. Стандарт вазиятлар устида кўп ишлаймиз, аммо биринчи ва иккинчи гол оралиғи жуда кам бўлди. Кейин эса учинчи гол. "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин яна ўйинга қайта олиш жуда қийин.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика