Latest news

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  1 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  5 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

Баҳром Ҳайдаров: “Мусобақа жадвалидаги ҳозирги ўрин “Сурхон”га ярашмайди” News

Баҳром Ҳайдаров: “Мусобақа жадвалидаги ҳозирги ўрин “Сурхон”га ярашмайди”

Cоcа Cола Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Ўйиндан ўйинга жамоа кучайиб бориши керак. Машғулотларда жуда яхши тайёргарлик кўрилганди, буни биринчи бўлимдан ҳам билиб олса бўлади. Биринчи бўлимда тенг кураш кечди деб ўйлайман. Диққат-эътиборни йўқотдик ва битта гол ўйинни буриб юборди.

"Сурхон" охирги 3 та ўйиндан бери юта олмаяпти. Кейинги 2 турда "Пахтакор" ва "Локомотив" билан қийин ўйинлар кутиб турибди. Жамоадан ғалаба кутсак бўладими?

Суперлигада ҳар бир ўйинда ютишимиз мумкин, бизда яхши таркиб йиғилган. Тўғри, "Пахтакор" ва "Локомотив" чемпионлик учун курашадиган кучли жамоалар ҳисобланишади, аммо биз мағлубият учун эмас, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўйлайманки, фақат ютуққа эришиш увчун ўйнаймиз. Ҳозирги ўринга лойиқ жамоа эмасмиз, очколарни йиғиб, юқори ўринларга чиқиб оламиз деган умиддаман.

Азиз Ибрагимов ҳақида
Азиз Ибрагимовни 2 та ўйинда ўйнатдик, яхши ўйнади. Жамоа 20 футболчидан иборат.
Ўринбосарлар таркибида ўйнаб, ҳар ўйинда гол ураётган ўйинчини қачондир синаб кўришимиз керак эди, вазиятдан келиб чиқиб, Азиз Ибрагимовни эмас, ёш футболчини майдонга туширдик. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов бугун дебют қилди, унинг келажаги порлоқ.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика