Latest news

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  15 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  3 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  15

Баҳром Ҳайдаров: "10 киши бўлиб қолган бўлсак-да, ҳисобни сақлаб қолдик ва вазифани бажардик" News

Баҳром Ҳайдаров: "10 киши бўлиб қолган бўлсак-да, ҳисобни сақлаб қолдик ва вазифани бажардик"

Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Машъал" (1:0) баҳсидан кейин мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида 

- Бугунги ўйин натижаси икки жамоа учун ҳам жуда муҳим эди. Чунки Суперлигада қолиш учун кураш бўлди. Учрашув тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. 10 киши бўлиб қолган бўлсак-да, ҳисобни сақлаб қолдик ва вазифани бажардик. Йигитларга, жамоа ходимлари ва раҳбариятига раҳмат. Бутун Сурхондарё халқини, мухлисларини ғалаба билан табриклайман!

- Мавсум бошидан буён Баҳром Ҳайдаров фаолияти хусусида ишончсизлик бор эди. Ўша ишончсизлик бугун сезилмади. Сизни мавсум давомида танқид қилган мухлислар ёки мутахассислар ҳақида фикрингиз?

- Албатта, ҳар бир мураббий доим танқид остида қолади. Бу жуда яхши нарса деб ўйлайман. Ишлашдан тўхтамаймиз. Биз ҳалол меҳнат қилиб, Худога шукрки, вазифамизни бажардик. Тўғри, 10-ўрин зўр натижа эмас. Лекин ёшлардан ва ўтган йили ўзини кўрсата олмаган футболчилардан иборат янги жамоа тузилганди. Ҳозир бир нечта футболчимизга таклифлар келиб тушмоқда, бу ўйлайманки, ҳамма борини бериб, меҳнат қилгани самараси.  

- "Сурхон" клуби жамоани ёшартириш йўлига ўтди. Кейинги мавсумда ҳам шу тизим асосида иш олиб бориладими?

- Албатта, агар академиялар қурилса, боғлиқлик бўлса, узилиш бўлмаса, шундай бўлади. Ўйлайманки, шу йўлдан борилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика