Latest news

13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  1 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  2 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  19 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4

Баҳром Ҳакимов: "Ўзбекистон туманига яна катта футбол қайтганлигидан хурсандмиз" News

Баҳром Ҳакимов: "Ўзбекистон туманига яна катта футбол қайтганлигидан хурсандмиз"

“B” Про-Лига 1-туридан ўрин олган “Турон” - “Локомотив-БФК” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов қуйидагича фикрларни билдирди.

Мана бугун Про-Лига мусобқаларидаги илк учрашувимизга 5000га яқин футбол мухлислари ташриф буюрди, биринчи навбатда уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бугунги ўйин дастлабкиси бўлганлиги туфайли, футболчиларимизга майдонда ўз маҳоратларини тўлиқ кўрсатишларига бир оз тўсқинлик қилди. Ҳар доим биринчи учрашувлар қийин тарзда кечади, ўйиндан қониқмаган бўлсамда, натижадан хурсанд бўлса бўлади.

Ўзбекистон туманига яна катта футбол учрашувлари қайтганлигидан хурсандмиз. Биз бугун қарши ҳужумда ўйнамадик, ўйинимизни ҳужумкор тактикага асосланган холда ташкил этдик. Танаффусда шогирдларимга рақиб даврозасига гол киритиб олишмиз ҳақида айтдим. Негаки гол урсак, рақибларимиз ҳужумга ўтади ва қарши ҳужумда бизга очиқ худудлар пайдо бўлар эди.

Кейинги турда Шаҳрихонинг “Раш-милк” жамоасига қарши майдонга тушамиз, бу учрашувга ҳам худди аввалгидек тайёргарлик кўрамиз. Бу жамоага қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушганмиз, умуман олганда улар бизни, биз ҳам уларни яхши биламиз.

Бугунги учрашув учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман – дейди Баҳром Ҳакимов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика