Latest news

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Баҳром Ҳакимов: "Кўп нарса Иорданияга қарши қандай таркиб билан ўйнашга боғлиқ" News

Баҳром Ҳакимов: "Кўп нарса Иорданияга қарши қандай таркиб билан ўйнашга боғлиқ"

Таниқли мутахассис Баҳром Ҳакимов бугунги кунда ҳеч бир жамоада ишлаётгани йўқ. Футболни четдан туриб кузатаётган мураббий билан ҳам боғланиб Иордания қарши ўйин олди фикрлари билан қизиқдик.
- Биласизми учрашувдан олдин тайинли гап айтиш қийин. Рости, Иорданияни ўйинини кўрмаганимга ҳам 8 ой вақт ўтди. Уларнинг бугунги холати қай даражада эканлигини бугунги ўйин кўрсатиб берса ажаб эмас. Миллий терма жамоамиз билан боғлиқ фикрларим ҳам жумбоқ. Сабаби бугун бош мураббий қандай таркибдан фойдаланишини билмаймиз. Ёшлар билан бир қаторда легионерларимиз ҳам чақирилган. Агарда бугун четда ўйнаётган футболчиларни туширса, Иорданияни ютса бўлади. Лекин билишимча легионерларни кейинги ўйинга тушириш имконияти юқори экан.

- Терма жамоада ёшартириш ишларини олиб бориб, жуда яхши иш қилди. Мана энди рақобат янада ошади. Ёшлар ўрнимни эгалламасин деб, легионерлар ҳаракат қилса, ёшлар ўзидан илиқ таассурот қолдириш учун астойдил ишлайди. Табиийки рақобат бор жойда ўсиш кўзга ташланади.

- Терма жамоанинг яқин икки ўйинига таклиф этилган ўйинчилар рўйхати билан танишиб чиқдим. Бу борада бир нима дея олмайман. Ҳаммаси бош мураббий ҳал қилади. Миржалол Қосимов ҳам ижобий натижага эришиш йўлида ишламоқда. Иордания ва Янги Зеландияга қарши ўйинлар орқали Қосимов Осиё чемпионатига борадиган номзодларни яна бир бор кўздан кечириб олиш имкониятига эгадир", - дейди Баҳром Мамажонович.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика