Latest news

19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  0 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  25 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  25 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5

Баҳриддин Ваҳобов: «Обод»га қарши ўйиндан олдин барчада кайфият юқори ва жангавор холатдамиз» News

Баҳриддин Ваҳобов: «Обод»га қарши ўйиндан олдин барчада кайфият юқори ва жангавор холатдамиз»

Хабарингиз бўлса керак, келаётган шанба куни «Бухоро» сафарда чемпионат аутсайдери «Обод»га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак ўйин олдидан бухороликларнинг тажрибали ҳужумчиси Баҳриддин ВАҲОБОВ билан суҳбатлашдик.

- Ҳадемай олий лигада навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Жамоамиз бу гал Тошкентда ўйнайди. Бўлажак учрашув тайёргарлик қандай бўлмоқда?

 - Шанба куни «Обод» билан ўйнаймиз. Рақиб жамоани хурмат қиламиз доим. Шунинг учун куни-кеча пойтахтда йиғилдик ва тайёргарликка зўр берганмиз.

- Биринчи даврада «Бухоро» ушбу рақибига ўз уйида имкониятни бой берганди. Балки реванш олиш пайти келгандир?

- Биринчи даврада нафақат ушбу жамоага мағлуб бўлганмиз, балки биргина «Обод» дарвозасига тўп ҳам кирита олмаган эканмиз. Биласизми, «Обод» жамоаси айни дамда турнир  жадвалидда энг сўнгги поғонани банд этиб турган бўлсада, жамоа кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин бизга қарши худди яраланган шер каби турибди, дейиш мумкин. Менимча ҳар қандай жамоа ўз майдонида фақат ютуқ учун чиқади. Лекин биз ҳам эртанги ўйинда осонликча таслим бўлмаймиз. Ортимиздан таъқиб этиб келаётган жамоалар билан очколар фарқи деярли тенг. Уларни ўзимиздан ўтказиб юбормаслигимиз керак.

- Сиздан ҳам мухлислар анча вақтдан бери гол кутишмоқда...

- Ҳа, тўғри айтасиз. Охирги марта биринчи давранинг сўнгги турида «Сўғдиёна» дарвозасига тўп киритгандим. Насиб қилса «Обод» билан ўйинда гол уришга харакат қиламан. Лекин мен учун асосийси жамоамнинг ғалабасидир.

«Бухоро» матбуот хизмати.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика