Latest news

12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  0 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  10 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  64 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  30 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  17 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3

Баҳодир Пардаев: «Керак бўлса, пулларимни ФИФА орқали оламан» News

Баҳодир Пардаев: «Керак бўлса, пулларимни ФИФА орқали оламан»

Жанубий Кореянинг K League Challenge дивизионида мавсум якунланди.

Хабарингиз бор, ушбу лигада ўзбекистонлик икки футболчи - Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов бир мавсум мобайнида фаолият олиб боришди.

Якунда Пардаев тўп сурган «Бучеон 1995» жамоаси бешинчи, Насимовнинг «Ансан Гринерс» клуби эса 10та жамоа қатнашган лигада 9-ўрин билан кифояланди. «Бучеон 1995» 36та учрашувда 52 очко жамғарди.

Клубни 3-ўриндан бор-йўғи 3 очко ажратиб қолди. Ҳужумчимиз мавсум бошида Корея клуби билан бир йиллик шартнома имзолаганди. Келишув муддати якунлангач, Баҳодир Тошкентга қайтиб келди. Биз Пардаев билан учрашиб, ундан K League Challenge таассуротлари юзасидан интервью олдик.

- Баҳодир, K League Challenge чемпионати якунланди. Назаримизда таассуротлар сиз учун унчалик ҳам қониқарли бўлмади, тўғрими?

- Йўқ, нега энди?! Ушбу мамлакат чемпионатидаги иштироким ўзим учун жуда ҳам яхши таассуротлар билан эсда қолди. Фақат ўйин амалиёти борасида бироз кўнглим тўлмади.

- Таассуротнинг ижобий томони нимада бўлди?

- Биринчи навбатда, Жанубий Кореяда дўстлар орттирдим. Маҳаллий аҳоли билан яқиндан танишдим. Ўзим учун кўплаб янги тактик усулларни ўзлаштирдим. У ерда машғулотлар ранг-баранг услубда олиб борилар экан. Шу томонлама ютдим, деб ўйлайман.

- Ўйин амалиётининг камлиги нима билан боғлиқ бўлди?

- Авваламбор, тил масаласида қийналдим. Инглизчада сўзлашадиганлар деярли йўқ, деса ҳам бўлади. Иккинчидан, мавсум ўртасида клуб раҳбариятида ўзгариш рўй берди.

Табиийки, янги мутасаддилар кўп нарсаларга ўзгартириш киритишди. Учинчидан, агентим ва бош мураббий ўртасида келишмовчилик юзага келди. Мана шу сабаблар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишимга тўсқинлик қилди.

- Балки, жамоангизнинг ҳужум чизиғида рақобат кучли бўлгандир? Уларга айнан шу томондан ютқазгандирсиз?

- Тўғриси, ҳужум чизиғида ўйнаётган жамоадошларимнинг ҳеч бири маҳорат бобида мендан устун эмасди. Қолаверса, рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман.

Бу ерда умуман бошқа масала бўлган. Юқорида айтганимдек, ҳамма гап бош мураббийда. Қолаверса, клуб раҳбариятининг ўзгаргани ҳам салбий таъсирини ўтказмай қолмади.

- Демак, Ж.Кореяга йўл олганингиз нотўғри қарор бўлмаган?

- Худди шундай. Мен учун Жанубий Корея чемпионатида тўп суриш қизиқ эди ва буни амалда синаб кўрдим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қароримдан афсусланмайман.

- Сўнгги суҳбатимизда маошни олиш борасида муаммо бўляпти, дегандингиз. Бу масала ўз ечимини топдими?

- Йил охиригача ушбу масалани ижобий ҳал қилишга ваъда беришган. Маошимнинг қолган қисмини тўлашларига умид қилиб турибман. Ўйлайманки, улар ўз сўзларининг устидан чиқишади.

- Бу борада клуб раҳбарияти билан гаплашдингизми? Иш ФИФАгача етиб бормайдими?

- Шундай бўлишига умид қиламан. Шахсий адвокатим «Бучеон 1995» раҳбарияти билан келишиб олган. Йил охиригача ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилади. Мабодо, тўлаб беришмаса, у ҳолда иш ФИФАгача етиб боради.

Шу ўринда бир маълумотни айтиб ўтишим керак, мен Fifpro, яъни Халқаро профессионал футболчилар ассоциацияси аъзосиман. Бу ташкилот ёрдамида ўз ҳақ-ҳуқуқимни талаб қилишим мумкин.

- Ж.Корея чемпионатида тўп сурган яна бир ҳамюртимиз Баҳодир Насимов билан гаплашиб турдингларми?

- Ҳа, албатта. У жиддий жароҳат олгани сабабли кўп қийналди. Афсуски, жамоаси турнир жадвалида қуйи поғоналардан бирини эгаллади. Ана шундай ҳолатларда легионерларга қанчалик қийин бўлишини тушуниб етдим.

- Чемпионатда 5-ўринни эгалладинглар. Қизиғи, 3-поғонадаги клубдан бор-йўғи 3 очко ортда қолдинглар. Раҳбарият бу натижани қониқарли, деб қабул қилдими?

- Тўғри айтдингиз, атиги битта ғалаба кучли учликдан жой олишимиз учун етмай қолди. Йил бошида раҳбарият томонидан тўртликка кириш вазифаси қўйилганди.

Мақсадни амалга ошириш учун бир поғона камлик қилди. Айтишларига қараганда, келаси йили клубда жиддий ўзгаришлар бўлади. Янги мураббий келиши кутиляпти.

- Жамоа билан шартномангиз якунлангач, Тошкентга қайтдингиз. Режалар қандай?

- Ҳақиқатан ҳам, клуб билан тузган шартномам тугади. Саккиз ойлик танаффусдан сўнг юртимизга қайтдим. Оила аъзоларим ва фарзандларимдан салкам бир йил узоқда бўлдим.

Табиийки, уларни жуда соғингандим. Шу боис, бир неча ҳафта уйда, оила аъзоларим даврасида бўлмоқчиман. Режаларга келсак, ҳозир олдимда бир нечта вариантлар бор. Яъни, айрим жамоалардан чақирув олганман. Лекин ҳали бир тўхтамга келганим йўқ.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди "Интерфутбол" газетаси

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика