Latest news

21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  0 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1

Баҳодир Ашурматов: "Келажак Юлдузлари-2015" ажойиб тарзда ўтди News

Баҳодир Ашурматов: "Келажак Юлдузлари-2015" ажойиб тарзда ўтди

Куни кеча сайтимиз томонидан ўтказилган "Келажак Юлдузлари-2015" футбол фестивали ўз якунига етди.

"Oreo" савдо бренди ҳомийлиги остида ўтказилган мусобақада "Joma", "Akfa Olami" ва "Saltanat" брендлари ҳам ўз кўмакларини аямадилар. 

"Бундай мусобақалар ёш авлодлар учун ўта муҳим деб ўйлайман. Фестивалда иштирок этар эканман, ундаги воқеаларни видео ва фото кўринишда сайтда мунтазам бериб борилганлиги менга ёқди. Ота-оналар ҳам ўз фарзандларини ОАВ эътиборида кўриб, хурсанд бўлдилар. Ўзбекистондаги футбол сайтлари ичида биринчилардан бўлиб бундай катта ишга қўл урдингиз ва келажакда ҳам бу ишни давом эттиришингизни сўраган бўладим", - дейди "Akfa Olami" савдо бренди вакили Баҳодир Ашурматов сайтимизга берган интервьюсида.


- Ҳомийлик қилишингизга нима туртки бўлди?

- Бугунги кунда юртбошимиз томонидан биз каби тадбиркорларга жуда катта имкониятлар бериляпти. Шундай экан, биз имкониятларимизда фойдаланган ҳолда маҳсулотларимизни бозорга олиб чиқишда реклама хизматидан фойдаланамиз. Бу борада футбол энг яхшиларидан бири. Турнир ҳақида хабар топганимдан сўнг иккиланиб ўтирмай бунга рози бўлдим. Биз эса "AKFA" алюмин ва пластик профиллардан сифатли эшик ва ромлар ясаймиз. Фурсатдан фойдаланиб телефон рақамимни қолдираман (+998909742304). Футбол мухлислари учун чегирмалар бор.

- Ҳомий сифатида ташкилотчиликдан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Албатта. Бунга биринчи сабаб, болаларнинг ўша кундаги ҳолатлари бўлди. Улар ўзларини худди катта футболда юргандек ҳис этдилар. Мусиқа садоси остида залга кириб келишди, кейин мадҳияни биргаликда айтишди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Ҳамма-ҳаммаси катта футболдагидек эди. Мусобақада иштирок этган футболчилардан ҳеч йўғи бир нафари келажакда миллий терма жамоамиз сафидан ўрин олсалар, ҳаммадан ҳам биз кўпроқ хурсанд бўламиз.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика