Latest news

08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  0 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  15 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1

Баҳодир Аҳмедов: "Жаҳон чемпионига қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатидан кўнглим тўлди" News

Баҳодир Аҳмедов: "Жаҳон чемпионига қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатидан кўнглим тўлди"

Ўзбекистон - Аргентина (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.





"Аввало Аргентина терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Аргентина - Жаҳон чемпиони, лекин бугун шогирдларимнинг ҳаракатидан жуда ҳам кўнглим тўлди, жуда яхши ўйнадик. Кечаги матбуот анжуманида айтгандим: дарвозабон - ярим жамоа. Бугун рақиб посбони буни исботланди. Энг асосийси ёшларимиз ажойиб ўйнашди. Тўғри хатолар ҳам бўлди. Бугун ўйинни видеосини томоша қилиб таҳлил қиламиз ва эртанги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Таркибдаги кўплаб футболчилар халқаро мусобақаларда иштирок этишган, аммо Жаҳон даражасида ўйнашмаган.

Мен ҳеч қачон, футзалчи бўлганимда ҳам, мураббий бўлганимда ҳам фақат ғалаба учун тушганман. Ҳеч қачон, ҳеч қайси жамоа исталган мусобақада мағлуб бўламан деб ўйнамайди.

Тактик ишланмалар 60-70 фоизга бажарилди. Бунинг устида яна ишлашимиз керак.

Бугун Рустам Умаров тўлиқ ўйнади? Унинг ёши катта бўлса ҳам айни пайтда биринчи рақамли посбонимиз. Эрон билан ўртоқлик учрашувида ёш дарвозабонимиз Аббос Элмуродовни туширганман. Эртага қайси дарвозабон ўйнашини ўйиндан олдин ҳал қиламиз", - дейди Баҳодир Аҳмедов.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика