Latest news

16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  0 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  3 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2

Баҳодир Аҳмедов: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик" News

Баҳодир Аҳмедов: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"

Эронда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Непал билан тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада футзалчиларимиз қитъа чемпионати финал босқичи йўлланмасини нақд қилишди.

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати-2020га чиқди

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Непал терма жамоаси бугун анча яхши ўйин намойиш этди. Непалликлар бизга етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Якунда қайд этилган натижадан хурсандман. Аммо, бутун ўйин давомида шогирдларим ҳаракатларидан тўла мамнун бўлдим, дея олмайман. Зеро жуда кўплаб вазиятларда кичик хатоларга йўл қўйдик, кўплаб қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ асосийси – мазкур учрашувда ҳам ғалаба қозона олдик ва натижада Осиё чемпионати финал босқичига йўл олдик.

Бугун бир қатор ёш футзалчиларимизга ўйин амалиётини тақдим этдим. Улар мана шундай учрашувларда ўйнаб, секин-аста тажриба тўплаши лозим.

Энди олдинда яна бир муҳим ўйин турибди. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозонишга уринамиз. Тожикистон билан бўладиган учрашувда ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", - деди тажрибали мутахассис.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика