Latest news

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

Баҳодир Аҳмедов: "Футзалчиларнинг катта жисмоний юклама билан ўйнаётгани муаммо эмас" News

Баҳодир Аҳмедов: "Футзалчиларнинг катта жисмоний юклама билан ўйнаётгани муаммо эмас"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини.

"4:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсакда кўнглим тўлмади. Жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Жисмоний жиҳатдан тайёр эмаслигимиз кўриниб қолди. Йигитларнинг чарчоқ ҳолатида қандай ҳаракат қилишини кўриб олмоқчи эдик. Қаердадир яхши, қаердадир ёмон ҳаракат қилишди. Барчасини кўриб чиқамиз. Хатолар устида ишлаймиз. Тўғри ютдик, аммо ўйиндан қониқмадим",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

- Қирғизистон билан ўйинда бўлгани каби бугун ҳам ўйинчилар барқарор ҳаракат қилмади. 2:0дан сўнг ўйинни ташлаб юборишди. Бу нима билан боғлиқ?
- Ўртоқлик учрашувларида кўпроқ жисмоний ҳолатга ва юкламаларга эътибор бермоқдамиз. Ал батта ютишимиз керак. Лекин ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини ҳам яхши даражага чиқариб олишимиз лозим. Жисмоний юклама билан ҳаракат қилишяпти. Кўрган бўлсангиз дастлабки саккиз дақиқада югуришди, кеча жисмоний жиҳатдан юклама кўп берилганди. Иккинчи бўлимда ҳам шундай бўлди. Бу мен учун муаммо эмас. Ҳавотирга ўрин йўқ. Қанча кўп куч йўқотиб ўйнаса ақли билан ҳаракат қилишни бошлайди.

- Футзалчилар жисмоний жиҳатдан неччи фоиз тайёр деб ўйлайсиз?
- Бу ҳали бошланиши. Эрон ва бу йиғиндаги иккита учрашув ўртасида катта фарқ борлигини ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз керак. Юқори босим ва юклама билан ўйнагани сезилди.

- Терма жамоанинг яқин орадаги режалари қандай?
- Декабрь ойида ҳам ўқув-машғулот йиғинини олиб борамиз. Бундан узилиш бўлмайди. Йиғин Тошкентда ўтади. Ўзбекистон футбол ассоциациясига катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Машғулотлар ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Шу орқали юқори спорт формасига кириб борамиз. Ҳозирда рақиблар борасида иш олиб боришмоқда. Пандемия сабаб айрим мамлакатлар ёпиқ. Шу ойнинг охирларига рақиб номи аниқ бўлади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика